Geekbench’да янги рекорд: Kirin 980 ва Snapdragon 855+ чипли барча флагманлар «дамини олаверсин»!

  •   DiMaX
  •  1725
  •  13.09.2019 11:13

Geekbench’да янги рекорд: Kirin 980 ва Snapdragon 855+ чипли барча флагманлар «дамини олаверсин»!

Ҳали янги iPhone’лар намойиш этилмасидан олдин ҳам улар самарадорлик тестида юқори натижа кўрсатиши прогноз қилинаётганди. Ҳатто улардан энг арзони тақдимотдан аввал Geekbench’да кучини кўрсатгани ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 11’ларни энг зўр Android-флагманлар билан битта жадвалда таққослаймиз!

Кутилганидек, янги айфонлардан бири Geekbench’да синаб кўрилганлиги ҳақидаги маълумот пайдо бўлди. Тезкор хотираси ҳажми кичкина эканлигига қараганда, бу – iPhone XR (сотиб олиш) моделининг давомчиси бўлган, нисбатан ҳамёнбоп iPhone 11 моделидир:

Энг янги – Apple A13 процессори эвазига Apple’нинг ушбу смартфони мазкур бенчмаркда рекорд натижа қайд этди. У якка ядроли тестда 5472 балл, барча ядролари иштирокидаги текширувда эса салкам 14 000 балл тўплаган!

Таққослаш учун айтиб ўтамиз: хитойлик техногигантнинг Kirin 980 процессорли флагманлари якка ва кўп ядроли тестларда тегишлича 3200 ва 10 000 балл, Snapdragon 855 чипли смартфонлар эса 3500 ва 11 000 баллгача натижа кўрсатишган.

Эслатиб ўтамиз – Apple ўзининг янги авлод смартфонларини 20 сентябрдан сота бошлайди. Ҳозиргача глобал савдога чиққан аксарият iPhone’ларни эса 5 650 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!