Ҳали чиқмаган Android 11’ни эски ва арзон Redmi смартфонига аллақачон ўрнатиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1220
  •  23.05.2020 07:50

Ҳали чиқмаган Android 11’ни эски ва арзон Redmi смартфонига аллақачон ўрнатиш мумкин!

Google компанияси ҳозирча Android 11 (ёки Android R) талқинининг дастурчиларга мўлжалланган жамланмасини тақдим этган. Биз унда iOS'даги каби функция жорий этилишини, смартфоннинг орқасидан чертиб бошқариш мумкин бўлишини (видеолари билан) маълум қилганмиз.

ЎҚИНГ: MIUI 12 ҳамда Android 11’гача янгиланувчи Xiaomi смартфонлари иккита рўйхатда!

Ҳаваскор дастурчилар эса ҳали «хом» бўлса-да, Android 11 базасида айрим смартфонларга прошивка ишлаб чиқишмоқда. Жумладан, Xiaomi компаниясининг ўтган йил февралда тақдим этилган Redmi Note 7 Pro модели учун шунақа прошивка тайёр.

Айтиш керакки, Redmi Note 7 Pro глобал версияда чиқмаган – унинг фақат Хитой ва Ҳиндистон бозорларига мўлжалланган талқинлари бор. Гарчи уни MIUI график қобиғининг янги версиялари билан таъминлаб келишаётган бўлса-да, прошивкалар асосида ётувчи операцион тизим версияси ҳалиям эски – Android 9.0 Pie талқинида.

Шуни инобатга олиб, дастурчилар Android 11 Developer Preview 4 версияси базасида Redmi Note 7 Pro норасмий прошивкасини тайёрлашган ва уни мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин. Англаганингиздек, уни TWRP Recovery орқали ўрнатиш керак бўлади, бу эса смартфон кафолатини йўққа чиқаради. Шунингдек, прошивка ўрнатиш бўйича тажрибага эга бўлмасангиз, бу ишни устасига топширганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: MIUI 12 глобал прошивкасининг тарқатилиш графигини Xiaomi расман эълон қилди!