iPhone SE 2020’нинг асосий рақиби сотувга чиқди – унинг ярим нархидан ҳам арзон!

  •   DiMaX
  •  2550
  •  28.04.2020 17:24

iPhone SE 2020’нинг асосий рақиби сотувга чиқди – унинг ярим нархидан ҳам арзон!

 iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) ихчам смартфонини Apple 24 апрелдан савдога чиқарган. Биз учун айрим мамлакатларда белгиланган нархларни эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди: Apple’нинг эски касали қўзидими!?

Россияда ушбу айфон 39 990 рубль туради, бу эса тахминан 537 АҚШ долларига тўғри келади. Бироқ россияликлар энди иккинчи авлод iPhone SE’нинг бевосита рақиби бўлган бошқа смартфонни унинг ярим нархидан ҳам арзонга олишлари мумкин. Бу – Samsung компанияси март ойида намойиш қилган, аммо ҳали нархини айтмаган Galaxy A31 моделидир.

Samsung ўз сайти орқали маълум қилишича, Россияда ўрта нархли, Super AMOLED-дисплейли ва NFC чипли Galaxy A31 ҳамда Galaxy A41 смартфонларининг савдоси бошланмоқда.

Россияда ушбу икки смартфон ҳам қора, оқ ва қизил корпусларда сотувга чиқяпти. Galaxy A31 моделига 17 990 рубль (тахминан 243 доллар) нарх белгиланган бўлса, Galaxy A41 моделини 19 990 рублга (тахминан 270 долларга) харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жанубий кореялик техногигант март ойида Япония бозорига мўлжалланган Galaxy A41 смартфонини намойиш қилган эди. Кейинроқ эса унинг глобал версиясини тақдим этди ва у фақат бош камера дизайнига кўра японча вариантидан фарқланади.

ЎҚИНГ: Samsung ўта арзон Galaxy J2 Core (2020) смартфонини тақдим этди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!