Ишлаётган ҳолдаги Galaxy S20+ «жонли» видео, расмлар ва скриншотларда!

  •   DiMaX
  •  3579
  •  15.01.2020 10:38

Ишлаётган ҳолдаги Galaxy S20+ «жонли» видео, расмлар ва скриншотларда!

Samsung компанияси 11 февралда Galaxy S20 туркуми смартфонларини намойиш этади. Ушбу линейкага стандарт флагмандан ташқари Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra моделлари ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Рекордчи флагман – Galaxy S20 Ultra хусусиятлари ҳайратга солади!

XDA Developers ресурси бош муҳаррири Макс Вайнбах (Max Weinbach) куни кеча Samsung Galaxy S20+ флагманининг биринчи «жонли» суратларини эълон қилган ва бунда ушбу смартфоннинг антиқа ўзига хослиги маълум бўлган эди. энди эса у мазкур флагманни видеороликда кўрсатди:

Кўриб турганингиздек, Galaxy S20 Plus’ни ҳар томонидан намойиш этишган; охирида эса, унинг макет эмас, балки ҳақиқий ишлаётган смартфон эканини кўрсатиш учун экранини ёқишган.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: 2019 йилда қайси смартфонларни кўпроқ сохталаштиришган?

Макс Вайнбах эълон қилган янги суратларда Galaxy S20+ моделини «аждод»и – Galaxy S10+ билан таққослаб кўрсатишган:

Янги флагманнинг корпуси ҳам, экрани ҳам бултургисидан анчагина катта экан.

ЎҚИНГ: JerryRigEverything видеорейтинги: 2019 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари

Бошқа бир суратда эса Samsung Galaxy S20+ блокировка экрани, ундаги дактилоскопик сканерда бармоқ изини рўйхатга олиш жараёни ҳамда дисплей созламалари кўрсатилган:

Дарвоқе, Galaxy S20+ модели Samsung’нинг ушбу туркум флагманлари орасида 3,5 миллиметрлик аудиотирқишсиз илк смартфон ҳам бўлаётир.

ЎҚИНГ: Бировнинг устидан кулмагин зинхор... Ёхуд, аудиотирқиш машмашаси

Энг асосийси – қуйидаги скриншотларда Galaxy S20+ смартфонининг кўплаб техник жиҳатлари ошкор этилган:

Демак, мазкур смартфон диагоналига 6,7 дюймлик, тасвир аниқлиги 3200x1440 пикселлик Dynamic AMOLED экран билан жиҳозланган. Бош камераси 12 + 12 + 64 МПлик датчиклар ва ToF-камерани ўз ичига олади. Бармоқ изи сканери – экраности ультратовушли дактилоскоп, «электрон юраги» – Qualcomm Snapdragon 865 ёки Exynos 990 (сотиладиган ҳудудига боғлиқ ҳолда) процессори. Унинг LPDDR5 турига мансуб тезкор хотираси 12 гигабайтлик, UFS 3 тоифали ички хотираси бўлса 128 дан то 512 ГБгача ҳажмли. Galaxy S20+ аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлиб, 25 ваттлик технология асосида тезкор қувват олади.

Galaxy S20 туркуми флагманлари 11 февралдаги Galaxy Unpacked тадбирида, Samsung’нинг яна бир инновацион смартфони – Galaxy Z Flip билан бирга намойиш этилади.

ЎҚИНГ: 11 февралда чиқаётган Galaxy Z Flip смартфонини «жонли» расмда кўрамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.