«Жонли» видео ва суратлар: Экраности камерали биринчи смартфонни томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1028
  •  26.06.2019 14:21

«Жонли» видео ва суратлар: Экраности камерали биринчи смартфонни томоша қилинг!

Xiaomi компанияси Mi 9 (сотиб олиш) смартфонига дисплейи остига яширилган олд камерани «жонли» видеода ишлатиб кўрсатганди. Oppo ҳам шу куниёқ айнан шундай технологияга эга смартфон прототипининг «жонли» видеосини тарқатди, кейин эса унинг намойиш кунини ҳам айтди.

ЎҚИНГ: Экраности камерали дунёдаги илк смартфонни индингаёқ кўрамиз! (+видео)

Ва ниҳоят, кутилган кун ҳам келди – бугун Mobile World Congress Shanghai 2019 кўргазмаси бошланди. Унда хитойлик смартфонсозлар ўзларининг бир қатор янги ишланмаларини намойиш этишмоқда.

Oppo компанияси, ваъда қилганидек, олд камераси дисплейнинг остига яширилган дунёдаги биринчи смартфонни кўрсатди. Унинг селфи-камераси ўсиқ ҳолатида экранда умуман сезилмайди.

Намойиш этилган намуна экранидан бошқа ҳамма ёғи ёпиқ ғилофга жойланганлиги учун унинг орқа панели дизайни сирлигича қолаётир.

Кўриниб турибдики, бу – тўлақонли тақдимот эмас, балки шунчаки номигагина ўтказилаётган анонсдир. Чунки смартфон ҳали оммавий ишлаб чиқаришга тайёр эмас, шу боисдан бўлса керак, унинг моделини ҳам маълум қилишмаган.

ЎҚИНГ: Oppo дунёдаги илк - ҳам букилувчан, ҳам камераси корпусдан чиқувчи смартфонни патентлади! (+Render)

Мана, селфи-камераси дисплейнинг тагига яширилган илк смартфонни «жонли» видеода ҳам кўрамиз:

Oppo вице-президенти Брайан Шен (Brian Shen) сўзларига қараганда, экраности камера технологиясини такомиллаштиришга кутилганидан кўра кўпроқ вақт талаб этилади. Шу сабабли, бундай қурилма бозорга ҳали 2020 йилигина чиқарилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi, Huawei, OnePlus ва Vivo смартфонлари учун экраности бармоқ изи сканери ишлаб чиқараётган компания