MIUI 12.5 глобал прошивкаси қайси Xiaomi ва Redmi смартфонига қачон келади?

  •   DiMaX
  •  2805
  •  11.02.2021 09:27

MIUI 12.5 глобал прошивкаси қайси Xiaomi ва Redmi смартфонига қачон келади?

Xiaomi компанияси 8 февраль куни ўзининг амалдаги флагмани – Xiaomi Mi 11 моделининг халқаро бозорга мўлжалланган версиясини намойиш қилди. Ушбу тадбирда Xiaomi Mi 11 Pro ва ҳаттоки Mi 11 Pro+ флагманларининг ҳам тақдимоти кутилаётган эди, лекин ундай бўлмади. Бироқ оралиқ талқиндаги – MIUI 12.5 график қобиғининг глобал версияси кенг жамоатчиликка кўрсатилди.

ЎҚИНГ: 25 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларида глобал MIUI 12.5 бета-синови бошланди!

Ишлаб чиқарувчи глобал версияли MIUI 12.5 график қобиғига асосланган прошивкаларни ўзининг смартфонларига икки тўлқинда тарқатишини эълон қилди.

Демак, биринчи тўлқинда – жорий йилнинг 2-чораги бошида қуйидаги смартфонлар янгилана бошлайди:

  1. Xiaomi Mi 10T
  2. Xiaomi Mi 10T Pro
  3. Xiaomi Mi 10
  4. Xiaomi Mi 10 Pro
  5. Xiaomi Mi 11

ЎҚИНГ: Тақдимотдан олдин Xiaomi Mi 11 Pro ҳамда Mi 11 Pro+ нархлари ва хусусиятлари аниқ бўлди

Кейинги босқичда, иккинчи кварталнинг охиридан эса глобал MIUI 12.5 базасидаги прошивкалар мана бу моделларга узатилади:

  1. Xiaomi Mi 10 Lite 5G
  2. Xiaomi Mi 10T Lite
  3. Xiaomi Mi Note 10 Pro
  4. Xiaomi Mi Note 10
  5. Xiaomi Mi Note 10 Lite
  6. Redmi Note 9T
  7. Redmi Note 9 Pro
  8. Redmi Note 9S
  9. Redmi Note 9
  10. Redmi Note 8 Pro
  11. Redmi 9

Демак, дастлабки икки тўлқинда ушбу ўн олти хил моделдаги қурилмалар янги прошивкани қабул қилади; MIUI 12.5 асосидаги апдейтнинг яна қайси смартфонларга ва қачон келишини эса компания кейинроқ айтади.

Мазкур апдейт кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан ушбу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi битта флагмани ва битта арзон смартфонига Android 11 асосидаги MIUI 12 тарқатяпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.