Xiaomi битта флагмани ва битта арзон смартфонига Android 11 асосидаги MIUI 12 тарқатяпти

  •   DiMaX
  •  762
  •  02.02.2021 10:15

Xiaomi битта флагмани ва битта арзон смартфонига Android 11 асосидаги MIUI 12 тарқатяпти

«Хитойча Apple» бултур декабрда оралиқ версиядаги MIUI 12.5 график қобиғини тақдим этган, куни кеча эса унинг глобал намойиш санасини ҳам айтган. Унинг 28 хил смартфондаги (рўйхат) бета-синовлари жорий қилинган, аммо XDA Developers дастурчилар ҳамжамияти прошивкаларни кўпчилик билан баҳам кўра бошлаган.

ЎҚИНГ: Яна 11 русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига Android 11 базасидаги MIUI 12 прошивкаси келади!

Шу билан бирга, компания ўзининг смартфонларига барқарор талқиндаги MIUI 12 график қобиғига асосланган прошивкаларни тарқатишда давом этмоқда. Жумладан, кейинги кунларда иккита оммабоп моделга Android 11 операцион тизими базасидаги янги график қобиққа асосланган прошивка кела бошлади.

Булардан бири – ўта оммабоп Redmi Note 9S модели бўлиб, у 2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони рейтингига ҳам кирган. Ҳиндистонда ушбу модел Redmi Note 9 Pro номи остида сотилмоқда ва унинг учун MIUI 12.0.1.0 RJWMIXM рақамли янгиланиш келган. Янгилниш ҳажми 2,3 гигабайтни ташкил этади ва у янги операцион тизимдан ташқари, янврь ойидаги Android хавфсизлик патчларини ҳам ўз ичига олади.

Бироқ уни глобал версиядаги Redmi Note 9S моделига ўрнатмай туришни, апдейтнинг халқаро талқинини кутишни тавсия этишмоқда. Дарвоқе, сайтимизда ушбу қурилманинг батафсил тавсифини (1-қисм, 2-қисм, 3-қисм) эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi айтадиям, қайтадиям: тўртта Redmi смартфонига MIUI 12 келмайдиган бўлди!

Android 11 тизим талқини устига қурилган MIUI 12 график қобиғи суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra моделига ҳам тарқтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, компания ўзининг ўн йиллик юбилейига бағишлаб чиқарган бу қурилма Huawei P40 Pro камерофонини DxOMark тахтидан ағдарган. Бундан ташқари, AnTuTu бенчмаркининг август рейтингида у энг кучли смартфон бўлиб чиққан.

Xiaomi Mi 10 Ultra намойиш этилганида, унга Android 10 операцион тизими асосидаги MIUI 12 ўрнатилган эди. Ҳозир эса хитойлик фойдаланувчилар учун ушбу моделда MIUI 12.5 график қобиғининг очиқ бета-тести ўтказилмоқда; унинг барқарор версиясини кутиб ўтирмасдан, компания MIUI 12’нинг «ўзаги»ни янгилади – Android 11 талқинига таянувчи прошивкани тарқата бошлади.

Лекин бу прошивканинг ҳам глобал версияси қачон чиқиши ҳозирча номаълум. MIUI 12.5 кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Redmi K40 флагманлари нафақат Mi 11, керак бўлса Galaxy S21 Ultra билан беллаша олади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.