OnePlus компанияси «Газак» ва «Лағмон» ортидан энди «Кабоб» тайёрлаяпти!
«Флагманлар кушандалари»ни тайёрловчи хитойлик смартфонсоз аввалроқ ҳамёнбоп OnePlus Nord моделини тақдим этган. Биз унинг, яна iPhone SE 2020 ҳамда Google Pixel 4a смартфонларининг камера имкониятлари ўзаро таққосланган видеони эълон қилганмиз.
ЎҚИНГ: Apple раҳбари iPhone SE 2020’нинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилди
Мазкур компания энди OnePlus 8T русумли смартфонини тайёрлаётгани ҳақида ёзган эдик. Немис инсайдери Max J. ушбу моделнинг кодли номини эълон қилди. Унга кўра, мазкур девайсни компания ичида «Kebab», яъни «Кабоб» деб аташаётган экан!
Let's play some codename bingo! pic.twitter.com/eWDKSE2uGZ
— Max J. (@MaxJmb) August 19, 2020
Таъкидлаб ўтиш ўринлики, OnePlus компанияси олдин ҳам ўз смартфонларига турли таомлар номларини кодли ном тарзида танлаган. Масалан, OnePlus 8 моделини компанияда «Instant Noodle» (тез тайёр бўлувчи лағмон) деб, OnePlus 7 Pro флагманини эса «Guacamole» (авокадо мағзидан тайёрланувчи яхна газак) деб, OnePlus 6 смартфонини эса «Enchilada» (мексикаликларнинг анъанавий таоми) деб аташган.
ЎҚИНГ: Android 11’нинг «ширин» номи маълум бўлди
OnePlus 8T моделига қайтадиган бўлсак, компания уни Qualcomm’нинг энг зўр флагмани – Snapdragon 865+ процессори базасида тайёрлаяпти. Мазкур «асло қотмас» смартфон самарадорлигини таъминлаш учун 8 ёки 12 гигабайтлик тезкор хотира қўлланади.
Маълумотларга кўра, OnePlus 8T бош камерасида асосий сенсор 64 мегапикселлик бўлади, аккумулятори эса 4000 мА/соатлик ток сиғимига эга. 65 ваттлик Super Warp Charging тезкор қувватлаш технологияси ёрдамида уни атиги ярим соатдаёқ тўлиқ зарядлаб улгуриш мумкин.
OnePlus 8T намойиш вақти ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Тахминларга кўра, хитойлик компания уни сентябрь ёки октябрда тақдим этади.