Realme тўрт хил янги гаджетининг намойиш кунини ва суратларини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  280
  •  17.05.2021 16:07

Realme тўрт хил янги гаджетининг намойиш кунини ва суратларини эълон қилди

Жорий йилнинг 1-чорагида Европа бозорида смартфон сотиш ҳажмини энг кўп – нақ 183 фоизга оширган бренд Realme бўлади. Мазкур компания бошқа девайслар йўналишида ҳам ўзини кўрсатмоқда – яқиндагина у битта қувватда 12 кун ишлай олувчи Realme Watch 2 смарт-соатини тақдим этган.

ЎҚИНГ: Намойишидан аввал анбоксинг видеосида Realme Watch 2 техник жиҳатлари билан танишинг!

Realme компанияси тўртта русумдаги янги қурилмаларини 20 май куни тақдим этишини расман эълон қилди. Улардан биринчиси – Realme Watch 2 Pro смартвотчи ҳам Realme Watch 2 каби квадрат дизайнга эга. Куни кеча у FCC сертификациясидан ўтганида маълум бўлишича, аккумуляторининг ток сиғими каттароқ – 390 мА/соатлик экан.

Realme Buds Wireless 2 симсиз қулоқчини эса 2019 йили чиққан Realme Buds Wireless моделининг янгича дизайнли давомчиси бўлади. Realme Buds Wireless 2 Neo эса аллақачон Шри-Ланкада расман намойиш қилинган – унинг динамиклари диаметрига 11,2 миллиметрлик. Қулоқчиннинг аккумулятори 150 мА/соатлик бўлиб, битта тўла қувват билан 17 соат ишлай олади. Ушбу аксессуар Bluetooth 5.0 интерфейсига эга, корпусида сувдан сақланувчи IPX4 қопламаси бор.

Ва ниҳоят тўртинчиси – Realme Pocket русумли Bluetooth-колонка бўлиб, кичкина сумкачага ёки шимнинг чўнтагига сиғиб кетаверадиган даражада ихчам бўлади.

ЎҚИНГ: realme танлов эълон қилди: иштирок этинг ва 10,000 АҚШ долларигача пул мукофотига эга бўлинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!