Redmi 7’дан аввал унинг «кушанда»си – арзон, аммо «бели бақувват» Realme 3 тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  1898
  •  04.03.2019 15:04

Redmi 7’дан аввал унинг «кушанда»си – арзон, аммо «бели бақувват» Realme 3 тақдим этилди!

Xiaomi компаниясининг Redmi туркумидаги арзон смартфонлар билан рақобатга киришиш учун Oppo янги – Realme брендини жорий этганидан хабарингиз бор. «Хитойча Apple» икки кундан кейин Redmi 7’ни намойиш этадиган бўлса, рақиби аллақачон Realme 3 моделини тақдим қилди.

ЎҚИНГ: 105 долларлик Realme C1 (2019) тақдим этилди, лекин уни сиз сотиб ололмайсиз!

Oppo ушбу янги қурилмаси тақдимотини Ҳиндистонда ўтказди ва у ушбу мамлакат бозорида 125 доллардан бошланувчи нархларда сотилади. Шу қиймат эвазига самарадорлиги яхши бўлган MediaTek Helio P70 процессорли смартфон – жуда зўр таклиф.

Realme 3 диагоналига 6,2 дюймлик HD+ экран билан таъминланган. Уни тезкор хотираси 3 ва 4, доимийси эса 32 ва 64 гигабайтлик вариантларда олиш мумкин. Смартфонинг бош камераси «сунъий онг»ли ва қўшалоқ – 13 ва 2 мегапикселлик, олд камераси ҳам 13 мегапикселлик датчикларга эга.

Ушбу арзон смартфон ўзининг автономлиги билан ҳам эътиборга лойиқ бўлади: шу арзон ҳолида унга 4230 мА/соатлик аккумулятор ўрнатилган. Realme 3 яна энг янги – Android Pie операцион тизими, microUSB порти ва градиент тусли корпуси билан ҳам мақтана олади.

Айтиш керакки, Oppo смартфонлари ўзбекистонга расман кириб келмаган, хитойча Redmi Note 7 моделини Ўзбекистонда ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин. Жаҳон бозорига чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 Pro «кушандаси» 11 мартдан сотувга чиқяпти!