Redmi’нинг оммабоп смартфонига MIUI 12 муаммолар олиб келди

  •   DiMaX
  •  2267
  •  05.09.2020 11:49

Redmi’нинг оммабоп смартфонига MIUI 12 муаммолар олиб келди

Биз аввалроқ барқарор глобал MIUI 12 график қобиғи аллақачон тарқатила бошлаган моделларни эълон қилган эдик. Яқинда эса иккинчи тўлқинда глобал прошивкага янгиланаётган 13 хил смартфон рўйхати ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: Redmi ўнинчи авлод энг арзон смартфонини бирйўла MIUI 12 билан чиқарди!

Лекин компаниянинг яхши сотилаётган моделларидан бири – Redmi Note 9 учун янги график қобиқ асосида тайёрланган прошивка анча муаммоли чиқиб қолди. Ҳозир ушбу модел учун глобал, европача ва ҳиндча версияларда MIUI 12 прошивкалари чиққан. Лекин уларнинг барчасида қанақадир нуқсонлар кузатилмоқда.

Mi Community расмий ҳамжамияти аъзоларининг шикоятларига кўра, Redmi Note 9 прошивкасини янгилагач, аввало, тизимнинг умумий самарадорлиги пасаймоқда. Шунингдек, MIUI 12 талқинидаги апдейтдан сўнг уларда Pokemon Go ўйини очилиши ва ишлаши қийинлашиб, «қотиб» қоляпти. Булардан ташқари, ушбу русумдаги айрим смартфонларда Wi-Fi умуман ишдан чиққан.

Xiaomi ҳозирча бу вазият бўйича расман бирор изоҳ бермаяпти, лекин Mi Community модератори шикоятлардан бирига жавоб ёзган. Унга кўра, дастурчилар мазкур муаммолардан хабар топишган ва аллақачон уларни бартараф этиш устида ишлашмоқда.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 туркумидаги бир нечта 5G-смартфон аллақачон тайёр! (учта «жонли» расм)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!