Samsung фанатларининг ҳафсаласини пир қилувчи хабар

  •   DiMaX
  •  2132
  •  11.07.2020 16:27

Samsung фанатларининг ҳафсаласини пир қилувчи хабар

Samsung компанияси Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетларнинг намойиш кунини расман айтган. Биз эса Galaxy Note 20 Ultra ишлатиб, хусусиятлари тушунтириб кўрсатилган видеони ҳам улашганмиз.

ЎҚИНГ: Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

Хабарингиз борки, жанубий кореялик корпорация ўзининг флагманларини, қайси ҳудуд бозорида сотилишига қараб, икки хил процессор билан чиқаради. Булардан бири Qualcomm компаниясининг тегишли вақтдаги энг кучли чипсети бўлса, иккинчиси – Samsung ўзи ишлаб чиқараётган Exynos платформаларидир.

Масалан, Galaxy S20 туркуми вакилларида Snapdragon 865 ҳамда Exynos 990 процессорлари қўлланган. Америкалик чипсоз куни кеча янги флагмани – Snapdragon 865+ чипсетини тақдим қилди. Samsung энди фаблетларида уни қўллаши кутилмоқда, аммо ўзи Exynos 990 ўрнига янги, кучли процессор чиқаргани йўқ.

Таниқли инсайдер Макс Вайнбах (Max Weinbach) ҳам шуни таъкидламоқда: унинг қўлидаги One UI 2.5 прошивкаларида Snapdragon 865+’дан бошқа бирор янги чипсет ҳақида мълумот йўқ.

Бу дегани – айрим мамлакатлар бозорларига мўлжалланган Galaxy Note 20 смартфонлари ўша эски Exynos 990 чипсети базасида ишлайдиган бўлади! Табиийки, бу потенциал харидорларнинг ҳафсаласини пир қилади; зеро, Exynos 990 самарадорлик ва бошқа жиҳатлар бўйича ҳаттоки ҳозирги флагманларда ишлатилаётган Snapdragon 865’нинг ўзидан ҳам анча орқада. Буни аввалроқ AnTuTu жамоаси эълон қилган процессорлар рейтинги ҳам яққол кўрсатиб берган.

Шу йилнинг баҳорида жанубий кореяликлар Exynos 992 чипсетини тайёрлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди, лекин улар расмий тасдиғини топганича йўқ.

ЎҚИНГ: Жаҳондаги энг зўр иккита Android-смартфон бир кунда чиқяпти!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!