Скриншотлар Redmi K40 ҳамда Redmi K40 Pro’нинг асосий жиҳатларини фош этди

  •   DiMaX
  •  690
  •  11.02.2021 15:39

Скриншотлар Redmi K40 ҳамда Redmi K40 Pro’нинг асосий жиҳатларини фош этди

Кечагина биз Redmi K40 ҳамда Redmi K40 Pro смартфонларининг биринчи «жонли» суратларини эълон қилган эдик. Инсайдерлар эса улардан ҳар бирининг асосий техник хусусиятларини акс эттирувчи скриншотларни ҳам тарқатишди.

ЎҚИНГ: Тақдимотдан олдин Xiaomi Mi 11 Pro ҳамда Mi 11 Pro+ нархлари ва хусусиятлари аниқ бўлди

MIUI 12 график қобиғидан олинган биринчи скриншотда Redmi K40 моделининг техник жиҳатларини кўришимиз мумкин. Аввало, уни Qualcomm компаниясининг янги – Snapdragon 870 процессори базасида тайёрлашибди. Смартфоннинг конфигурациясига 6/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотира ҳам киради.

Redmi K40 олд камераси 30 мегапикселлик бўлиб, унинг учун экранда очилган тирқиш рекорд даражада ихчам – диаметри атиги 2,8 миллиметрга тенг. Экраннинг ўзи эса худди Xiaomi Mi 11 флагманидаги каби – диагоналига 6,81 дюймлик, тасқир аниқлиги 2К форматида (3200х1440 пикселлик). Фарқи шундаки, унинг четлари Mi 11 моделидаги каби қайрилма эма; кадр янгиланиш частотаси эса ўшандай – 120 герцлик.

Xiaomi’нинг арзончи бренди бу флагманини 4500 мА/соатлик аккумулятор ҳамда квадрокамера билан таъминлаган: ундаги датчиклар 108 + 8 + 5 + 2 мегапикселлик аниқликка эга.

ЎҚИНГ: Redmi K40 флагманлари нафақат Mi 11, керак бўлса Galaxy S21 Ultra билан беллаша олади!

Янада илғор модел – Redmi K40 Pro созламалар менюси акс этган скриншотга қараганда, унда 6,81 дюймлик AMOLED-экран қўлланган, унинг тасвир аниқлиги 1440p+ форматида. Унинг учун ҳозирда энг кучли Android-процессор – Snapdragon 888 платформаси танланган.

Redmi K40 Pro тезкор хотираси 12 гигабайтгача борадиган вариантларда таклиф этилади. Унинг батареяси ҳам стандарт флагманникига қараганда сиғимдорроқ – 5000 мА/соатлик. Ушбу моделнинг бош камерасида 108 + 13 + 5 + 2 мегапикселлик, селфи-камерасида эса 30 мегапикселлик модуллар ишлатилади.

Флагманлар туркумида яна Dimensity 1200 базасида ишловчи смартфон ҳам бўлиши ва у Redmi K40S деб номланиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: MIUI 12.5 глобал прошивкаси қайси Xiaomi ва Redmi смартфонига қачон келади?