Telegram янгиланди: 1000 тагача томошабинли видео чақирувлар, видео ижро тезлиги, видеохабарлар 2.0 ва бошқалар

  •   DiMaX
  •  520
  •  31.07.2021 13:09

Telegram янгиланди: 1000 тагача томошабинли видео чақирувлар, видео ижро тезлиги, видеохабарлар 2.0 ва бошқалар

Ўзбекистонда оммабоп бўлган Telegram мессенжери янгиланиб, бир қатор фойдали функциялар билан бойиди. Telegram Uzbekistan расмий канали шу ҳақдаги расмий хабарни ўзбекчалаштириб эълон қилган.

ЎҚИНГ: Aбитуриентларга онлайн рухсатномалар бериш бошланди – Telegram’дан ҳам олса бўлади!

Гуруҳли видео чақирувлар энди 1000 тагача томошабинга эга бўлиши мумкин. Telegram’нинг янги версиясида видеолавҳаларни тезлаштирилган ёки секинлаштирилган режимда томоша қилиш мумкин. Видеохабарлар учун тасвир сифати ва аниқлик даражаси оширилди ҳамда видеони чатнинг бутун энига кенгайтириш имконияти яратилди. Иккита фойдаланувчи ўртасидаги видео чақирувларда экранни трансляция қилиш мумкин бўлди, бундан ташқари, исталган чақирувда экран трансляцияси пайтида қурилма товушиузатилади.

Гуруҳли видеочақирувлар 2.0

Видеоконференциялар режимида 30 тагача фойдаланувчига камера ва экранидан видео трансляция қилиш имконини беради. Бугундан бошлаб видеоконференцияларда 1000 тагача томошабин онлайн лекциялар, концертлар, дебатлар ва бошқаларни томоша қилиши мумкин.

Тез орадаги янгиланишларнинг бирида томошабинлар сони лимити олиб ташланади.

Гуруҳли видео чақирувни бошлаш учун сиз админи ҳисобланган исталган гуруҳ ахборот саҳифасидан (Android қурилмасида ⋮ менюсида) овозли чат яратинг, кейин видеони ёқинг.

ЎҚИНГ: Telegram фойдаланувчилари, қийин вазиятга тушишдан олдин буни билиб қўйинг!

Видеохабарлар 2.0

Видеохабарлар галереяда ортиқча видеолавҳаларни сақламаган ҳолда атрофда нима юз бераётганини тезда улашиш имконини беради. Бугундан бошлаб видеохабарларда тасвир сифати ва аниқлик даражаси яхшиланди. Агар қабул қилинган хабарни босилса, у бутун экранга кенгаяди.

Видеохабар босилса, у паузаланади ҳамда орқага қайтариш ва олдинга суриш тугмалари очилади – шунинг учун агар бирор нарсани ўтказиб юборсангиз ёки эшитмай қолган бўлсангиз, видеони тўлиқ томоша қилишингиз шарт эмас.

Киритиш майдони ёнидаги тугмани қисқа босилса, аудиохабарлар (микрофон белгиси) ва видеохабарлар (камера белгиси) ўртасида алмаштирилади. Видеохабар юбориш учун видео режимига алмаштиринг ва камера белгисини бармоғингиз билан босиб туринг.

Бундан ташқари, қурилмангизда ижро этилаётган мусиқа видеохабар ёзиш пайтида ҳам ижро этишда давом этади, орқа камерадан ёзиш пайтида эса сиз икки бармоқ билан чимдиш орқали тасвирни катталаштириш мумкин.

Видео ижро тезлиги

Янгиланган видеоплеерда 0.5, 1.5 ёки ижро тезлигини танлаб, видеолавҳаларни тезлаштириш ёки секинлаштириш мумкин. Android қурилмасида 0.2х тезлик ҳам дастакланади, бу колибри парвозини томоша қилиш учун жуда мос.

Видео ижро тезлигини ўзгартириш учун видеони бутун экранда томоша қилаётганингизда Android қурилмасида ⋮ ёки iOS қурилмасида ⋯ белгисини босинг.

Android қурилмасида овозли хабар ва видеохабар ижро этаётганда 0.5х, , 1.5х ва ижро тезлиги орасида алмаштириш учун тугмасини босиб туришингиз ҳам мумкин.

Вақт белгиси ҳаволалари

2019 йилдан буён Telegram видеолавҳадаги муайян кадрга ҳаволани дастакламоқда: видео изоҳида бирор вақтни (масалан, 0:30) кўрсатишингиз мумкин ва белгини босганингизда видеолавҳа белгиланган вақтдан бошлаб ижро этилади. Белгилашлар, шунингдек, видео ёки YouTube ҳаволаси бўлган хабарларга жавобларда ҳам ишлайди.

ЎҚИНГ: Мижозларини сотмагани учун Telegram блокланиши ва €55 млн.гача жаримага тортилиши мумкин

Товушли экран трансляцияси

Янги версияда сиз экранни гуруҳли видео чақирувларда ҳам, икки фойдаланувчи ўртасидаги чақирувларда ҳам трансляция қилишингиз мумкин. Бунда нафақат тасвир, балки қурилмангиздаги товуш ҳам трансляция қилинади.

Чақирув ва гуруҳли чақирувларда камера ёқилганида, видео манбасини танлаш осонлашди – видео эскизи эса ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилишда ёрдам беради.

Чақирув пайтида экранингизни улашиш учун камера тугмасини босинг ва видео манбаси сифатида экранингизни танланг.

Бир ойдан кейин автоматик ўчириш

Чатлардаги хабарларда автоматик ўчириш таймерини энди 1 кун ва 1 ҳафтага қўшимча сифатида 1 ойга ўрнатиш мумкин.

Android қурилмасида таймерни ёқиш учун, ⋮ > Тарихни тозалаш бандини босинг, кейин давомийликни танланг. iOS қурилмасида хабарни босиб турин, Танлаш > Чатни тозалаш (юқори чап) > Автоматик ўчириш бандини босинг.

Юқори аниқликда чизиш

Мултимедиа муҳарририда юборишдан олдин расмларга чизма, матн ёки стикер қўшиш мумкин. Кичикроқ деталларни чизиш осонроқ бўлиши учун энди масштабни ўзгартирганда мўйқалам ўлчами ҳам ўзгаради.

Мўйқалам ўлчамини оддий усулда ўзгартиришингиз ҳам мумкин: ранг танлашда кўрсаткични юқорига тортинг.

Telegram Десктоп иловасида ҳам расмлар муҳаррири пайдо бўлди: расмлар ёки скриншотларни юборишдан олдин қирқиш, буриш ёки акслантириш, унга чизма ёки стикер қўшиш мумкин. Таҳрирланган версиясини файл сифатида ҳажмини кичрайтирмасданюборишингиз мумкин – бунинг учун юборишдан олдин Расмлар ҳажмини кичрайтиришпараметридан белгини олинг.

Кириш коди анимациялари

Янги анимациялар кириш кодига эга интерфейсларни янада тезлаштирди. Агар анимацияли фондан фойдаланаётган бўлсангиз, у кириш кодли экран қулфида ҳам акс эттирилади.

Паролни тиклаш ва эслатмалар

Созламалардаги янги билдиришномалар икки босқичли текширув учун паролингиз аниқ ёдингизда эканини текшириш имконини беради.

Telegram ҳисобингизга кириш имкони бўлган вақтда ҳатто паролингизни унутган ва тиклаш учун эмаил манзилини киритмаган бўлсангиз ҳам паролни ўзгартиришингиз мумкин. Паролни аслига қайтариш жараёнига 7 кун кетади – бу муддат давомида исталган қурилмангиздан амални бекор қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Касперский лабораторияси» огоҳлантиради: «Telegram энди хавфсиз эмас!»

Android қурилмаларида хабарларни юбориш анимациялари

Эможи ва стикерлар каби, матнли хабарлар енгил анимацияларга эга – Юбориш тугмасини босганингизда, матнингиз чатга учганида равон хабарга айланади.

iOS фойдаланувчилари ушбу энергия тежамкор анимацияларни аввалги янгиланишда олди.

iOS қурилмаларида янги илова ичидаги камера

Энди қурилмангиз масштаблаш функсиясига эга бўлса, 0.5х дан гача яқинлаштириш даражасини танлашингиз мумкин. Масштабни янада аниқроқ бошқариш учун яқинлаштириш тугмасини босиб туринг – қўшимча созлаш воситаси чиқади.

Илова ичидаги камерадан фойдаланиш учун хабар панелидаги  белгисини босинг ва кейин бириктирмалар менюсида камера бўлимини танланг.

iOS учун бошқа янгиликлар

Хабарларни узатишда «Танлаш» тугмасини босиш ва хабарни бирданига бир нечта олувчига юбориш мумкин – масалан, бирор мемни барча танишларингизга тезда улашишингиз мумкин.

Бир нечта чатни белгилаш учун (масалан, архивлаш ёки ўчириш учун) чатлар рўйхати бўйлаб икки бармоғингиз билан айлантиринг.

Гуруҳ чатида ёзишмалар тарихини айлантираётганингизда, қулайлик учун фойдаланувчилар расмлари ҳар доим хабарлар ёнида кўринади.

Янги анимацияли эможилар

Ҳеч қайси Telegram янгиланиш янги анимацияли эможиларсиз тўлиқ бўлмайди. Доимгидек, қуйидагилардан бирини чатда олиш учун битта эможи билан хабар юборинг:

Бугунча шулар. Кейинги янгиланиш устида 2Х тезликда ишламоқдамиз, дейилади Telegram жамоаси хабарида.

ЎҚИНГ: Telegram’да расман хайрия маблағларини йиғиш функцияси ишга тушди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!