ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)

  •   DiMaX
  •  5749
  •  09.12.2020 17:36

ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)

Хитойнинг Huishoubao нашри оммабоп смартфонларнинг ўз қийматини сақлаб қолиш бўйича рейтингларини тақдим этиб келади. Масалан, унинг сентябрдаги рўйхатида iPhone 11 модели тўққизинчи ўриннигина эгаллаган эди.

ЎҚИНГ: iPhone 12’нинг таннархини ҳисоблашди: Apple уни икки баравардан ошиқ нархда пуллаяпти!

Куни кеча Huishoubao жорий йил натижаларига кўра янги рейтингни тақдим этди. Унда дастлабки иккита ўринни Xiaomi вакиллари – Xiaomi Mi 10 ҳамда Xiaomi Mi 10 Pro банд этган. Кучли учликни Honor 30 Pro+ флагмани якунлаб берган.

Булардан ташқари, секин арзонлашувчи смартфонларнинг ўнталигига Huawei Mate Xs, Huawei P40, Huawei P40 Pro, Honor 30 Pro, OnePlus 8, Honor Play 4 ва Huawei Nova 7 моделлари кирган.

Дарвоқе, 2020 йилнинг 3-чорагида смартфон бозоридаги даромаднинг 93 фоизини иккитагина компания бўлишиб олганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Galaxy S20 олишга шошилманг – Galaxy S21’лар ундан арзон чиқади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!