Узоқ кутилган Galaxy A90 флагмани Geekbench’да кучини кўрсатди – натижалар ҳавасга лойиқ!

  •   DiMaX
  •  2140
  •  11.07.2019 10:20

Узоқ кутилган Galaxy A90 флагмани Geekbench’да кучини кўрсатди – натижалар ҳавасга лойиқ!

Samsung компаниясининг ўрта нархли смартфонлар туркуми флагмани – Galaxy A90 энг илғор Snapdragon 855 чипига ва 48 МПлик «учкўз» камерага эга. Жанубий кореялик гигант уни ҳатто ўзининг Galaxy S10 флагманида ҳам мавжуд бўлмаган камида учта хусусият билан бойитаётир.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A90 флагмани энг кутилаётган технологиядан маҳрум экан!

Samsung Galaxy A90 икки хил версияда – 5G тармоғини қўлловчи ҳамда 4G’гача тармоқларда ишловчи талқинларда чиқарилишини айтишмоқда. Миш-мишларга кўра, уларнинг иккаласи ҳам Snapdragon 855 процессори базасига қурилган, аммо Snapdragon X50 модеми фақат юқори версиянинг чипсети таркибида бўлади.

Айни шу – SM-A908N модел рақами остидаги 5G-версияси куни кеча оммабоп Geekbench тест иловасида текшириб кўрилди. Шунда унинг асосий техник хусусиятлари тасдиқланди: Snapdragon 855 платформаси, 6 гигабайтлик тезкор хотира ва Android 9 Pie операцион тизим талқини.

Гувоҳи бўляпмизки, Samsung Galaxy A90 смартфонининг 5G-версияси якка ядроли синовда 3458 балл, барча ядролари иштирокидаги текширувда эса 10852 балл олган.

Ҳозиргача тарқалган маълумотларга кўра, бу смартфон диагоналига 6,7 дюймлик Super AMOLED экранга, 48, 12 ва 5 мегапикселлик бош камерага ҳамда корпус юқори қиррасидан чиқувчи олд камерага эга. Инсайдерлардан бирининг таъкидлашича, Galaxy A90 аллақачон тайёр бўлган ва айни дамда уни Жанубий Кореяда ишлатиб кўришмоқда.

Компаниянинг бошқа кўплаб русумлардаги телефонларини эса 619 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин. Шу жумладан, энг оригинал форм-факторли – айланма камерага эга Galaxy A80 слайдерини ҳам аллақачон шу ердан онлайн усулда сотиб олиш имкони бор!

ЎҚИНГ: Samsung танловида қатнашинг – соврин жамғармаси нақ 40 000 доллар!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!