Визиткага жойланган микрокомпьютер тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  651
  •  27.12.2019 17:38

Визиткага жойланган микрокомпьютер тақдим этилди!

Биз аввалги хабарларимизда катталиги муштдай ҳам чиқмайдиган компьютер, дунёдаги энг митти ўйин ноутбуки, энг митти ноутбук-планшет кабилар ҳақида маълумотлар берганмиз. Лекин навбатдаги ишланма янада ўзгача: ташриф қоғозига жойланган компьютерни тасаввур қила оласизми?

ЎҚИНГ: Энди ҳар қандай смартфонни атиги 150 доллар эвазига ноутбукка айлантириш мумкин! (+видео)

Жорж Хиллиард исмли муҳандис бир парча қоғозни Linux бошқаруви остида ишловчи тўлақонли компьютерга айлантирди. Бу визиткани ташқи хотира сақлагичи – флешка ўрнида ишлатиш мумкин.

Linux тизимли визитка-компьютернинг қуввати Raspberry Pi ёки Orange Pi кабиларга етар-етмас даражада. Чунки унга минимал миқдордаги, фақат энг зарур радиокомпонентлар ва микросхемалар ўрнатилган, холос. Бироқ, яратувчисининг таъкидлашича, бу схема концепциясини ўзгартириб, унинг самарадорлигини бироз кўтариш мумкин.

ЎҚИНГ: Бу қизиқ: Одамлар ишонмаган 7 та буюк ихтиро ҳақида

Карточка-компьютерга атиги 8 мегабайт ҳажмли хотира жойланган, айни шу бўлимга кичкинароқ дастурларни ўрнатиш мумкин. Визиткага олдиндан ўрнатилган Linux версиясини юклаш учун уни USB орқали компьютерга улаш кифоя. Жорж Хиллиарднинг сўзларига кўра, унинг хотирасига иккита Python матн интерпретатори киритилган.

Ушбу митти гаджетни флешка сифатида ишлатиш мумкин, аммо 8 мегабайтгина жойга нима ҳам сиғарди... Лекин ишлаб чиқувчи уни жуда арзон – 2,88 долларга баҳолаган.

Дарвоқе, «Охирзамон компьютери» ҳамда «Охирзамон операцион тизими» ҳақидаги маълумотлардан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Битта уй нархида компьютер сотувга чиқди, оласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!