Windows 10’нинг навбатдаги янгиланиши iPhone эгаларига ҳам муаммолар олиб келди!

  •   DiMaX
  •  415
  •  19.11.2018 18:36

Windows 10’нинг навбатдаги янгиланиши iPhone эгаларига ҳам муаммолар олиб келди!

Эсингизда бўлса, Windows 10 учун октябрь ойи бошида чиқарилган янгиланиш миллионлаб фойдаланувчиларнинг компьютерлардаги жилд ва файлларни ўчириб юборганди. Оқибатда Microsoft компанияси жамланма рақами 1809 бўлган ушбу апдейтни тарқатишни тўхтатиб, муаммони ҳал этиб, қайтадан янгилай бошлаган, лекин...

ЎҚИНГ: Microsoft яна Windows 10’ни «майиб» қилувчи янгиланиш тарқатди. Аммо бу муаммонинг ечими бор!

Хулласи калом, Windows 10 операцион тизимининг навбатдаги – 1809-рақамли версиясида ҳам хатоликлар учрамоқда. Аввало, iPhone эгаларининг аниқлашларича, компьютердаги тизимни янгилагач, улар ўз альбомларини iCloud билан синхронлай олмаяптилар. Шунингдек, 1809-рақамли янгиланишдан сўнг фойдаланувчилар компьютерга iCloud’ни янгидан ўрнатиш имконидан ҳам маҳрум бўлишган:

Apple ҳамда Microsoft компаниялари аллақачон бу муаммодан хабардор эканликларини айтишган. Айни дамда бу икки гигантнинг мутахассислари уни бартараф этиб, тегишли янгиланишни тезроқ чиқаришга интилишмоқда.

Бундан ташқари, мазкур янгиланишдан сўнг Windows 10 тизимида VPN орқали уланишда, ташқи хотира қурилмаларини улашда хатоликлар ва бошқа айрим баглар кузатилмоқда. Бу каби муаммоларга дуч келмаслик учун компьютерингиз ёки ноутбукингизда янгиланишларни ўчириб қўйишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Windows 10’нинг автоматик янгиланишини осонгина ўчириб, мегабайтлар ва ресурсларни тежаймиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!