Xiaomi яна иккита смартфонига барқарор глобал MIUI 11 прошивкасини тарқатмоқда

  •   DiMaX
  •  1895
  •  04.11.2019 15:02

Xiaomi яна иккита смартфонига барқарор глобал MIUI 11 прошивкасини тарқатмоқда

«Хитойча Apple» аввалроқ Xiaomi Mi 8 флагманига хитойча, ундан олдин эса Redmi K20 ва Redmi K20 Pro (сотиб олиш) смартфонларига глобал MIUI 11 прошивкасини тарқатишни бошлаганди. Яқинда бўлса Хитойдан ташқарида янги талқиндаги глобал прошивкагача янгиланаётган моделлар сони яна тўрттага кўпайган.

ЎҚИНГ: MIUI 11'нинг барқарор глобал прошивкасига ўтувчи смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Энди корпорациянинг ўтган йилги флагмани – Xiaomi Mi 8 моделига глобал прошивка ҳам кела бошлаган. Бугина эмас, балки унинг янада илғор версияси – Xiaomi Mi 8 Pro флагмани эгалари ҳам глобал MIUI 11 асосидаги барқарор прошивкани ўрнатиб олишлари мумкин.

Ушбу иккала ҳолатда ҳам MIUI 11 график қобиғи Android 9 Pie операцион тизим талқини базасига қурилган. Ҳажми 1.9 гигабайт келувчи мазкур апдейт октябрь хавфсизлик патчларини ҳам ўз ичига олган.

MIUI 11 прошивкасидаги ўзгаришлар ва янги имкониятлар ҳақида мана бу мақоламизда маълумотлар берганмиз. Xiaomi компаниясининг аксарият смартфонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Тақдимотидан аввал сотилаётган Redmi Note 8T’ни ишлатиб, Redmi Note 8 билан таққослаб кўрамиз! («жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!