Xiaomi янги флагманларининг тақдимот кунини расман айтди

  •   DiMaX
  •  814
  •  23.09.2020 10:59

Xiaomi янги флагманларининг тақдимот кунини расман айтди

«Хитойча Apple» аллақачон Xiaomi Mi 10T, Mi 10T Lite ҳамда Mi 10T Pro смартфонларини тайёрлаган ва биз булардан энг зўрининг «жонли» суратларини эълон қилганмиз. Мазкур учликнинг иккитаси аввалроқ нарх ва хусусиятлари билан онлайн дўконга чиққан бўлса, «кенжа»си куни кеча АҚШнинг нуфузли FCC ташкилотида сертификациядан ўтган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Mi 10T’ларни аллақачон ўз дўконига ҳам чиқарди!

Шунча миш-мишлар, инсайдерлик хабарлари ва суратлари тарқалганидан сўнг, ниҳоят, бу смартфонларнинг намойиш санасини Xiaomi’нинг ўзи расман эълон қилди. Компаниянинг Twitter орқали айтишича, Xiaomi Mi 10T туркумининг намойиши 30 сентябрга белгиланган.

Xiaomi бунда бирйўла учта – базавий Mi 10T, илғор Mi 10T Pro ҳамда нисбатан ҳамёнбоп Mi 10T Lite моделларини кенг оммага кўрсатади. Афсуски, ишлаб чиқарувчи уларнинг хусусиятларини айтмаяпти, лекин биз аллақачон учаласининг ҳам асосий жиҳатлари, нархлари ва ҳатто «жонли» расмларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ҳали MIUI 12’га янгиланиб улгурмасидан, MIUI 13 скриншотлари тарқалди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.