Янги рейтинг: iPhone 11 – шунчаки бестселлер эмас!

  •   DiMaX
  •  1063
  •  27.05.2020 12:13

Янги рейтинг: iPhone 11 – шунчаки бестселлер эмас!

Аввалроқ кеча биз жорий йилнинг 1-чорагидаги дунё смартфон бозори бўйича Counterpoint Research маълумотларини эълон қилган эдик. Canalys таҳлил компанияси бу борада тақдим этган рейтингда эса iPhone 11’дан кейинги – иккинчи ўринни атиги 140 долларлик смартфон эгаллаган!

ЎҚИНГ: ТОП-6: энг кўп сотилган Android-смартфонлар (2020 йил 1-чорак)

MacRumors нашри эса Omdia таҳлилчиларига асосланиб, ушбу йилнинг биринчи чорагида энг кўп сотилган смартфонлар статистикасини эълон қилди. Унда етакчи iPhone 11 бўлиб, битта чоракнинг ўзида 19,5 миллион донадан ошиқ сотилган. Таққослаш учун келтириб ўтсак, олдинги йилнинг мос даврида iPhone XR модели 13,6 миллионта сотилган эди. Яъни, Apple’нинг ўн биринчи авлод энг арзон айфони нафақат ўз «аждод»идан 43 фоизга ўзиб кетди, балки бу ишни пандемия шароитида уддалай олди.

Иккинчи ўринни Galaxy A51 эгаллаган – бу йилнинг илк чорагида Samsung ундан 6,8 миллионта сотган. Кучли учликка Xiaomi вакили ҳам кирган – Redmi Note 8 фаблети 6,6 миллионлик натижага эришган.

2020 йилнинг биринчи кварталида энг кўп сотилган смартфонлар ўнталигига яна Redmi Note 8 Pro, iPhone XR, iPhone 11 Pro Max, Galaxy A10s, iPhone 11 Pro, Galaxy S20+ ва Galaxy A30s моделлари ҳам кирган.

Ўтган йилнинг биринчи чораги билан таққослаганда, бу йилги ўнталикда iPhone’лар сони биттага ортиб, тўрттага етганини кўрамиз. Яна бир муҳим тенденция – етакчилар рўйхатида арзон смартфонлар йўқ ҳисоби. Шунингдек, рейтингда учтагина смартфонсознинг турли моделлари мавжудлигини ҳам таъкидлаш керак.

ЎҚИНГ: Galaxy M01 хусусиятлари ва нархи эълон қилинди: Redmi 8A ва Realme C3 кушандаси!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!