Galaxy S9 ва S9+ янги суратлар ва видеода: орқа панелда дактилоскопик датчик йўқ!

DBS Designing дизайнерлар гуруҳи томонидан чиқарилган сўнгги маълумот Galaxy S9 ва Galaxy S9+ смартфонлари ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юборади.

MIUI 9’гача янгиланадиган 40та Xiaomi битта рўйхатда!

«Хитойча Apple»нинг жами қирқта русумдаги смартфон ва планшети эгалари энди замонавий ва тезкор MIUI 9 прошивкасидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Samsung ўзининг Galaxy X буклама смартфонини «махфий йиғилиш»да кўрсатди

Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, кореяликларнинг буклама смартфони диагоналига 7,3 дюймлик қайишқоқ OLED-дисплейга эга. Гаджетнинг экрани полимер OLED материалидан ясалгани тахмин қилинмоқда.

Xiaomi ўз смартфонларига MIUI X тайёрлаётганини тасдиқлади

Шу йилнинг ўзидаёқ тақдим этиладиган MIUI X талқинида «сунъий идрок»ка кўпроқ эътибор қаратилади. Унда Xiaomi’нинг ўз овозли ёрдамчиси ҳам бўлиши, у инглиз ва хитой тилларида ишлаши мумкин.

Xiaomi Mi Max 3’нинг илк «жонли» суратини томоша қилинг!

Xiaomi Mi Max 3 смартфони Snapdragon 660 процессорига, 4 гигабайтлик тезкор хотирага, 5500 мА/соатлик аккумуляторга эга, бош камераси эса ҳар бири 12 мегапикселли иккита датчикдан иборат бўлади.

MDC Prime Lite – бир миллион сўмлик, HD-экранли ва қўш камерали смартфон!

Ўзига хос дизайндаги металл ва шиша корпусли, дактилоскопик сканерга ва қўшалоқ камерага эга ушбу ҳамёнбоп 4G-смартфонни харид қилиб, битта ўқ билан иккита қуённи урган бўласиз.

Таниқли инсайдер Galaxy S9’нинг савдога чиқиш вақтини «сотиб қўйди»

Мазкур маълумотни эса машҳур инсайдер Эван Бласс ўзининг Твиттер-аккаунти орқали маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу ҳақда ғилофсоз компаниялардан бирининг топ-менежери айтган.

Samsung’нинг янги ҳамёнбоп смартфони «қўлга тушди»: AMOLED-экранли ва NFC модулли!

Samsung Galaxy On7 Prime (2018) ҳамёнбоп бўлса-да, AMOLED-экранга, USB Type-C тирқишига, Wi-Fi 802.11ac ҳамда Bluetooth 5.0, шунингдек NFC модулларига 8 ядроли ва LTE модемли процессорга эга.

Сканерли дисплейга эга смартфоннинг сотувга чиқиш вақти ва нархи айтилди (+видео)

Apple ва Samsung уддалай олмаган технологияни ўзида жамлаган Vivo X20 Plus UD смартфони тез орада iPhone X’нинг деярли ярим нархида савдога чиқарилади.

Xiaomi хатосидан миллионлаб смартфон харидорлари жабр кўрмоқда

Агар йилнинг бошида энг оммалашган смартфонлар рўйхатининг бошида айнан шу модел турганини ҳисобга олсак, дунё бўйича қанчалар кўп фойдаланувчи жабр кўрганини тасаввур қилиш мумкин.

Телефонингизни топиб берувчи бепул Android-илова

Where’s My Droid иловасида созламаларни пароль билан ҳимоялаш функцияси ҳам татбиқ этилган. Бундан ташқари, SIM-картаси алмаштирилган ҳолатда смартфонни топиш функциясини ҳам фаоллаштирсангиз бўлади.

Huawei P11 ҳамда P12 смартфонлари ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида кўриниш берди

Huawei P12 модели ҳақида умуман маълумот йўқ. Афтидан, у бўлажак флагманнинг янада такомиллаштирилган ёки ўлчамлари каттароқ версияси бўлса керак.

«Малика»да Samsung смартфонларининг сўмдаги нархлари (2018 йил 12 январь)

Samsung’нинг айрим смартфон моделларига пойтахтимиздаги «Малика» савдо мажмуаси дўконларида нақд пулда, сўмда белгиланган нархларни эътиборингизга ҳавола этаётирмиз.

HMD Global энди Asha брендини «тирилтирмоқда»!

Asha телефонлари ривожланаётган мамлакатлар бозорида жуда оммалашган эди. Аммо, Lumia бренди остидаги ҳамёнбоп смартфонларга рақобатчи бўлганлиги сабабли, Microsoft бу брендни тўхтатиб қўйганди.

OnePlus раҳбари OnePlus 6’нинг тақдимот вақти ва хусусиятларини айтди

Бош директор яна бир нарсага шама қилиб ўтган: OnePlus 6 модели 2018 йилда корпорация чиқарадиган ягона смартфон бўлади; яъни, бу йил «T» қўшимчали иккинчи модел чиқарилмайди.

MDC Grand – бармоқ изи сканери ва HD-дисплейга эга энг ҳамёнбоп смартфон!

Иккита SIM-карта билан 3G тармоғида ишловчи MDC Grand – флагман кўринишидаги ҳамёнбоп смартфон бўлиб, у тезкор бармоқ изи сканери ва 5,5 дюймли ажойиб HD-экран билан жиҳозланган.

АКЦИЯ: ҳимояланган NOMU S10 смартфони 965 000 сўмдан сотиляпти

NOMU S10 нафақат IP68 стандартига кўра сув ва чангдан, балки MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра зарбадан ҳам ҳимояланган. 5 дюймлик HD-экранига Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси ётқизилган.

Samsung ҳамёнбоп Galaxy J2 Pro (2018) смартфонини тақдим этди

Galaxy J2 Pro (2018) ҳамёнбоп смартфон бўлса-да, 5 дюймлик Super AMOLED экранга эга; у иккита SIM-карта билан ва тўртинчи авлод – 4G LTE тармоғида ишлай олади.

520 000 сўмга тўрт камерали смартфон бор!

Тўрт камера ва иккита фоточақноқ, ромсиз қайрилма экран, бармоқ изи сканери... Хуллас, флагман қиёфасидаги ҳамёнбоп смартфон!

Энг арзон смартфонлар: уларга қандай процессорлар қўйилади?

Бугун биз энг арзон (ҳамёнбоп ҳам эмас!) смартфонларда қўлланадиган процессорлар ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз. Шунчаки, жадвалда уларнинг номлари келтирилган, эслаб қолсангиз бас...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш