Chrome’даги барча паролларни энди алоҳида файлга сақлаш ва бошқа менежерга ўтказиш мумкин!

Google Chrome браузеридаги барча паролларни янги Excel-файлга сақлаб олиш, уларни бемалол кўриш ва кейинчалик бошқа бирор тегишли иловага осонгина ўтказишни ўрганамиз.

Telegram Desktop’нинг янгиланган 1.2.10 Альфа-версиясида қандай ўзгаришлар бор?

Telegram Desktop клиентининг Альфа-талқини шу кунларда кетма-кет иккита янгиланишга эга бўлди ва айни дамда 1.2.10 талқини тақдим этилди. Унда фойдаланувчилар учун кўплаб қулайликлар мавжуд.

Интернет муаммоларини бир зумда ўзи ҳал этувчи бепул дастур!

Мазкур утилита 11 опцияга эга, уларнинг ҳар бири интернетга уланиш узилишининг бирор сабабини бартараф этишга жавобгардир. Барча жараёнлар автоматик тарзда бажарилади.

Telegram-каналдаги хабарни сайтда эълон қилишни ўрганамиз

Энди Telegram-каналдаги эълон қилинган бирор хабарга (постга) элтувчи кодли ҳавола яратиш ва уни сайтда эълон қилиш мумкин.

Windows’ни қайта ўрнатиш олдидан ёки бошқа компьютерга кўчириш учун дастурлар созламаларини захиралаймиз

CloneApp утилитаси қаттиқ дискнинг операцион тизим ўрнатилган бўлимини текшириб чиқади ва барча шахсий созламалар маълумотларини захиралаб олиб қўяди.

Telegram ва Skype’да бепул PROMT таржимони ишга тушди!

PROMT компанияси Skype ҳамда Telegram мессенжерлари учун Translate.Ru таржимон-ботини ишга туширди. У 15 тилни билади ва ҳатто катта матнларни ҳам мессенжердан чиқмасдан туриб ўгириш имконини беради.

Twitter’га муҳим бир функция қўшилди

Хатчўпга қўшиш функцияси «DM» тугмачаси остида жойлашган, фойдаланувчи керакли твитни DM орқали юбориши, хатчўпда сақлаб қўйиши ёки бошқа илова ёрдамида улашиши мумкин.

Facebook энди сизни юзингиздан танийди!

Юзларидан таниш функцияси фойдаланувчиларга ўз шахсий ҳаётига аралашган – махфий суратларини эълон қилган шахсларни аниқлаш ва бу борада ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини беради.

Telegram’да овози ўчириб қўйилган чатларни яшириш йўли ҳам топилди!

Ушбу мессенжерда унча муҳим бўлмаган гуруҳлар, контактлар ёки каналлардан билдиришнома келмайдиган қилиб – овозини ўчириб қўйиш мумкин. Лекин уларни кўринмайдиган қилиб қўйишни кўпчилик билмаса керак.

Telegram’нинг ўнта йирик камчилиги бор, биласизми?

Исталган бир илованинг ижобий томонлари, имкониятлари ҳақида кўплаб маълумотлар бор. Бугун эса аксинча – Telegram’нинг камчиликлари, аниқроғи – унга етишмаётган ўнта функция ҳақида маълумот берамиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш