Epic Games иккита – хоррор ва экшен ўйинни 7 майгача текин тарқатяпти (+видео)

Даниэль эски қасрда уйғониб, ҳеч нимани хотирлай олмайди. Ёнидаги номада эса унинг қаср ертўласига тушиб, кимнидир ўлдириши кераклиги ёзилган. Бироқ уни аллақандай Шарпа ҳам таъқиб этиб юради...

Hitman’нинг биринчи мавсумини бепул ва бутунлай олиб қўйишга шошилинг! (+видео)

IO Interactive бу акцияни расман эълон қилмаган ҳам, унинг қанча муддат давом этишиям номаълум. Яъни, ўйинни олиб қўйишга шошилмасангиз бўлмайди.

XXI асрнинг энг зўр ўйинларидан бирини 5 майгача олиб, бир умр бепул ўйнаш мумкин! (+видео)

The Guardian нашри тузган XXI асрнинг энг зўр элликта ўйини рейтингига кирган ўйинни истаганча бепул ўйнаш учун олиб қўйишга шошилинг ва дўстларингизни ҳам бундан хабардор қилинг!

Бу стратегик саргузашт ўйинни 1 майгача олсангиз, бир умр бепул ўйнайсиз! (+видео)

Total War: Shogun 2 ўйинини олиш учун тегишли ҳавола орқали унинг Steam’даги саҳифасига ўтасиз. Фақат 1 майгача улгуришингиз керак – шундан сўнг у яна пулли бўлиб қолади.

30 апрелгача For the King ўйинини бепул олиб улгуринг! (+видео)

For the King’да якка ҳолда ва онлайн тарзда биргаликда ўйнаш мумкин. IronOak Games уни бепул қўшимчалар: ер ости маконларини, саргузаштларни ва турли режимлар билан таъминлаб боради.

Машҳур ва бепул мобил ўйин бўйича соврин жамғармаси миллион долларлик турнирга марҳамат!

2018 йили энг яхши тармоқ ўйини, деб топилган бу маҳсулотнинг бепул мобил версияси бултур чиққан. Дастлабки бир ҳафта ичидаёқ у миллион мартадан ошиқ юклаб олинган ва рекорд ўрнатган.

iQOO Neo 3 чиқди: энг кучли процессорли энг арзон 5G-флагман!

Snapdragon 865 ҳозир энг зўр Android-процессор бўлиб, унга асосланган энг арзон смартфон Redmi K30 Pro флагмани эди. Vivo эса ундан ҳам арзон ва зўр, экрани 144 герцлик геймерофон чиқарди!

Энг оммабоп ўйин Google Play’га ҳам чиқди – энди бемалол олиб ўйнанг! (+видео)

2018 йилги ушбу ўйинини Epic Games шу пайтгача Google Play расмий иловалар каталогига жойламасдан келаётган эди. Сабаби – ишлаб чиқувчи бунда Google’га 30 фоизлик комиссия ҳақи тўлаши керак...

Геймерлар учун ҳамёнбоп 5G-смартфон – 144 Гц экранли Nubia Play чиқди!

Nubia Play кўп жиҳатлари флагманча: унда Nubia Red Magic 5G’даги экран, 48 МПлик тўрт модулли бош ва 12 МПлик олд камералар қўлланган. NFC’ли геймерофон Android 10 базасидаги Nubia UI 8 билан ишлайди.

Мобил геймерлар, Facebook туҳфасини қарши олинг!

Facebook Gaming’да тармоқ фойдаланувчилари бошқа геймерларнинг геймплейларини кузатиб бора оладилар. Иловага кириш учун Facebook аккаунти талаб этилади, лекин у автоном тарзда ишлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш