Барча iPhone 12’ларнинг нархлари айтилди: бошланғич модели iPhone 11’дан ҳам арзон!

  •   DiMaX
  •  42762
  •  25.04.2020 13:44

Барча iPhone 12’ларнинг нархлари айтилди: бошланғич модели iPhone 11’дан ҳам арзон!

Apple корпорацияси ҳали iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг тақдимот вақти борасида бир тўхтамга келмаган. Аммо уларнинг тўрт хил русумда чиқиши ва ҳар бирининг хусусиятлари ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларни бу йил кутмай қўяверинг!

Энди эса уларнинг нархлари ҳақида маълумот интернетга чиқди. Чон Хун Ли (Chung-Hoon Lee) исмли инсайдерга кўра, iPhone 12’ларнинг бошланғич модели ҳатто iPhone 11’дан ҳам паст баҳоланади.

iPhone 11 дастлаб савдога чиққанида 700 долларга баҳоланган бўлса, базавий русумдаги – 5,4 дюймлик iPhone 12 учун тахминан 600–700 доллар орасида нарх белгиланади. Бунга эришиш учун LG ёки Samsung эмас, балки Хитойлик таниқли дисплейсоз – BOE Technology тақдим этган арзонроқ матрица қўлланади. Мазкур компания ўтган йили найча шаклида ўралувчи экранли смартфонни видеода ишлатиб кўрсатган.

Диагоналига 6,1 дюймлик OLED-дисплейли iPhone 12 нархи 750 доллардан бошланади. Экрани 6,1 дюймлик iPhone 12 Pro ҳамда 6,7 дюймлик iPhone 12 Pro Max учун эса тегишлича 1000 ва 1100 доллардан бошланувчи нархлар белгиланади.

ЎҚИНГ: Бу йил Apple чиқарадиган 15 хил янги девайс билан танишамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.