iPhone XS Max яна бир жиҳатдан рекорд ўрнатди!
Купертиноликларнинг бу йилги энг iPhone XS флагмани, кейин эса унинг йирик модификацияси – iPhone XS Max самарадорлик бўйича барча смартфонлардан устун келганидан хабарингиз бор. Мана шу улкан флагман энди бошқа хусусияти билан ҳам рекордчи мақомини намойиш этди.
ЎҚИНГ: iPhone XS Max таннархини ҳисоблашди – Apple инсофиниям «қўшиб еб юборган» экан!
DisplayMate компанияси iPhone XS Max флагманига ўрнатилган OLED-экранни барча смартфонлар дисплейлари орасида энг зўри, дея эътироф этди. Бу борада аввалги етакчи Samsung Galaxy Note 9 фаблети эди.
Мутахассислар Apple флагмани дисплейининг рангларни етказиб бериш бўйича мутлақ аниқлиги энг юқори – 0.8 JNCD дея баҳолашди. Шунингдек, iPhone XS Max экрани бошқа ҳар қандай гаджетникидан, жумладан – телевизорлар, планшетлар, мониторлар ва ноутбукларнинг экранларидан ҳам анча сифатли, дейишди.
Бундан ташқари, DisplayMate мутахассисларининг аниқлашларича, iPhone XS Max моделининг экрани текис бўлса-да, унда қайишқоқ OLED-матрица қўлланган. Бу технология эса экраннинг мустаҳкамлигини оширган – смартфон тушиб кетганида ҳам матрица шикастланмайди. Бу йилги иккита айфон ҳамда бултурги iPhone X моделларининг дроп-тести ҳам бунга мисолдир.
Эслатиб ўтамиз, Apple’нинг бир неча моделлардаги айфонлари қатори, бу йилги флагманлари ҳам уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб, интернет-дўконимиздан онлайн тарзда сотиб олишингиз мумкин. Бунда ўзингизга қулай тарзда тўлов қилишингиз, ҳақини харидингиз қўлингизга текканидан сўнг тўлашингиз каби имкониятлар ҳам мавжуд.