Xiaomi’нинг яна бир арзон флагмани – Pocophone F2 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: ҳаммаси зўр, лекин... (+«жонли» сурат!)

  •   DiMaX
  •  1961
  •  18.03.2019 11:04

Xiaomi’нинг яна бир арзон флагмани – Pocophone F2 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: ҳаммаси зўр, лекин... (+«жонли» сурат!)

2018 йилнинг охирроғида «хитойча Apple» ўзининг иккинчи авлод арзон флагмани – Pocophone F2 моделини 25 декабрда тақдим этади, деган хабарлар чиққанди. Гарчи ўша куни Xiaomi бошқа смартфонини янги конфигурцияда, «ўқ ўтмас» талқинда намойиш этган бўлса-да, унинг тайёрланаётгани кейинроқ исботланди.

ЎҚИНГ: Pocophone F2 суратларда: Snapdragon 855, 4500 мА/соатлик аккумулятор, IP68 ҳимояси ва жами 78 МПлик уч модулли камера!

Geekbench сервисининг маълумотлар базасида Xiaomi’нинг иккинчи авлод Pocophone смартфони яна бир марта текшириб кўрилгани ҳақида қайд пайдо бўлди.

Лекин унинг техник хусусиятлари шубҳали: тест натижаларига кўра, арзон флагман якка ядроли синовда 1776 балл, кўп ядроли имтиҳонда эса 6097 балл олган. Смартфоннинг «электрон юраги» тарзида Snapdragon 855 («msmnile» кодли белгиси айнан шу чипга тегишли) кўрсатилганини ҳисобга олсак, бундай очколар – энг илғор процессор учун ўта паст натижа.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг бақувват процессорли энг арзон флагманни энди Lite-версияда чиқаряпти!

Pocophone F2 модели кенг оммага ҳали расман тақдим этилмаган Android Q операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлаши эса муҳим ижобий жиҳатлардан биридир. Аммо смартфоннинг тезкор хотираси атиги 4 гигабайт экани ҳам жуда ғалати! Афтидан, Geekbench’да ушбу флагманнинг муҳандислик намунаси, айнан Android Q талқинини синаб кўриш учун синаб кўрилган бўлса керак.

Шунингдек, инсайдерлар аллақачон Pocophone F2 флагманининг «жонли» суратини ҳам интернетга чиқаришган:

Pocophone F2 тақдимот санаси ва нархи ҳозирча номаълум, аммо оригинал Xiaomi Pocophone F1 моделини эса, хотира ҳажмига қараб, 2 449 000 сўмдан бошланган нархларда ҳозироқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн сотиб олиш имкони мавжуд. Айниқса, шу кунларда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 ва энг арзон Redmi Go ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг нархлари (2019 йил 12 март)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!