«Четроқ тур, Xiaomi!» – Realme яна бир турдаги илк девайсини тақдим этяпти

  •   DiMaX
  •  1542
  •  29.02.2020 17:24

«Четроқ тур, Xiaomi!» – Realme яна бир турдаги илк девайсини тақдим этяпти

Oppo корпорацияси айнан Xiaomi’нинг Redmi туркумидаги маҳсулотлари билан рақобатлашиш учун RealMe брендини ташкил этган эди. Чиндан ҳам, у Snapdragon 855 чипли энг арзон смартфон, Redmi TV рақиби – Realme TV ва яна Xiaomi’нинг уч хил гаджети «кушанда»ларини намойиш этган.

ЎҚИНГ: Бир йилда 500 фоизга ўсган рекордчи бренд биринчи бўлиб 4G-смартфонлардан воз кечади!

Ушбу компания ўзининг Realme Band номли илк фитнес-браслетини тайёрлади. Бу гаджет корпуси IP68 стандартига кўра сувдан ҳимояланган.

Жисмоний фаоллик ҳақидаги маълумотларни йиғувчи сенсорлардан ташқари, Realme Band яна кун давомида юрак уришлари частотасини ҳамда пульсни мониторинг қилиб борувчи датчикка ҳам эга.

Мазкур «ақлли» билагузук рангли сенсор дисплейга эга эканлиги айтилмоқда. Фойдаланувчилар уни Bluetooth орқали смартфонга улаб, тегишли билдиришномаларни ва хабарларни кўриш имконига эга бўладилар.

ЎҚИНГ: Realme X50 Pro 5G сотувда: Xiaomi Mi 10 рақиби ундан арзон ва атиги 35 дақиқада қувватга тўлади!

Аксарият смарт-браслетлардан фарқли тарзда, Realme Band моделини қувватлаш учун бевосита трекер корпусидаги USB-A порти қўлланади:

Харидорлар ушбу аксессуарни яшил, қора ёки сариқ рангда олишлари мумкин бўлади.

Realme Band кейинги ҳафтада – 5 март куни расман намойиш қилинади, аммо унинг бозорга чиқариладиган вақти ва нархи ҳозирча номаълум. Нима бўлганда ҳам, «Хитойча Apple»нинг Mi Band туркуми билан рақобатлашиш учун, уни арзон қилишса керак.

ЎҚИНГ: Mi Band 3’дан ҳам арзон янги Mi Band тақдим этилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.