2021 йили тақдим этишга Apple нималарни тайёрламоқда?

  •   DiMaX
  •  932
  •  06.01.2021 13:32

2021 йили тақдим этишга Apple нималарни тайёрламоқда?

Минг-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) купертинолик корпорация бу йил қандай гаджетларни намойиш этишига доир прогнозини эълон қилди. Tianfeng Securities таҳлилчиси бўлган бу киши Apple’дан кутилаётган девайслар борасида камдан-кам адашади.

ЎҚИНГ: Apple Car электромобили ҳам iPhone 13 билан бирга намойиш этилади!

AirTag (ёки AirTags) номли гео-брелок Мин-Чи Куо прогнозига кўра 2020 йилнинг биринчи ярмидаёқ Apple чиқарадиган 6 гаджет рўйхатига кирганди. Бундан ташқари, сир тутиб келинаётган ушбу аксессуарини компания апрелда YouTube’даги расмий каналида тасодифан ошкор этиб қўйган ҳам эди. Куо ишонч билан айтишича, бу трекер 2021 йилда дунё юзини кўради.

Таҳлилчининг таъкидлашича, купертиноликлар бу йил тўлдирилган реаллик технологиясига эга бўлган қандайдир қурилма ҳам чиқаришади. Минг-Чи Куо унинг айнан қайси гаджет эканига аниқлик киритмаган, лекин унинг Apple Glass русумли тўлдирилган борлиқ кўзойнаги бўлиши эҳтимоли юқори. Дарвоқе, унинг Apple асосчиси ва собиқ раҳбари Стив Жобс хотирасига бағишланган ҳамда у ҳаётлигида таққан кўзойнак шаклидаги махсус талқини ҳам тайёрланмоқда. Канадада яшовчи дизайнер Искандар Утебаев (Iskander Utebayev) эса ўзининг Instagram-саҳифасида Apple ақлли кўзойнагининг концепт-роликларини эълон қилган эди.

Apple компанияси 2021 йилда яна AirPods симсиз қулоқчинининг янги авлоди, ўзининг ARM-процессорлари базасида янада кўпроқ компьютерлар ҳамда янгича – mini-LED дисплейли илк гаджетларини ҳам тақдим этади. миш-мишларга кўра, бу диагоналига 12,9 дюймлик iPad Pro ҳамда MacBook ноутбуклари бўлади.

Табиийки, кузга бориб iPhone 13 туркумидаги флагман сартфонлар ҳам намойиш этилиши керак, яна...

ЎҚИНГ: iPhone SE 3 нималари билан идеал ҳамёнбоп айфон бўлади?