Apple узоқ кутилган гаджетларидан камида иккитасини 13 октябрда тақдим этмайди

  •   DiMaX
  •  507
  •  10.10.2020 09:55

Apple узоқ кутилган гаджетларидан камида иккитасини 13 октябрда тақдим этмайди

Купертинолик гигант яқинда iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг тақдимоти учун таклифнома тарқатган. Машҳур инсайдер Жон Проссер (Jon Prosser) ушбу тақдимот билан боғлиқ айрим маълумотларни эълон қилди.

ЎҚИНГ: Барча версиялардаги iPhone 12’ларнинг нархлари, намойиш ва сотув саналари билан танишинг!

Ўн иккинчи авлод айфонлар билан бирга, Apple бошқа девайсларини ҳам намойиш этиши мумкин. Бироқ кўпдан бери кутилаётган қурилмалардан иккитаси бу гал ҳам намойиш этилмайди, деяпти Проссер.

Булардан бири – AirPods Studio русумли тўлиқ ўлчамли симсиз қулоқчин бўлиб, унинг айрим хусусиятлари ҳақида мана бу хабаримизда маълумот берганмиз. Проссернинг қўшимча қилишича, компания уни камида иккита модификацияда тайёрлаяпти. Улардан бири металлдан ишланган ва чарм қопламали бўлиб, 600 долларга баҳоланади. Иккинчиси 350 доллар туради ва шунга яраша нисбатан арзон материаллардан тайёрланади.

13 октябрда чиқмайдиган яна бир қурилма эса AirTag (ёки AirTags) номли гео-брелок бўлиб, Мин-Чи Куо прогнозига кўра шу йилнинг биринчи ярмидаёқ Apple чиқарадиган 6 гаджет рўйхатига кирганди. Бундан ташқари, апрелда Apple сир тутиб келинаётган ушбу аксессуарини YouTube’даги расмий каналида тасодифан ошкор этиб қўйган ҳам эди.

Энди эса, Жон Проссер сўзларига кўра, унинг тақдимотини 2021 йилнинг март ойига қолдиришган.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 Pro флагманларини ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!