Dell компанияси XPS 15 ва XPS 17 ноутбукларини тақдим этди
Dell ўзининг Windows операцион тизимида ишловчи XPS 15 ва XPS 17 ноутбукларини янгилади. Иккала ноутбук ҳам Intel'нинг Lake-H 12-авлод процессори билан жиҳозланган бўлиб, унинг Core i5-12500H, Core i7-12700H ва Core i9-12900HQ турлари қурилмаларга ўрнатилади.
Янги ноутбуклар 64ГБ гача бўлган DDR-4800 тезкор хотираси ва 4ТБ гача PCIe4 X4 SSD картасини қўллаб-қувватлайди. Қурилмалар оқ ва қора рангларда сотилади.
Харидорлар иккала ўлчамдаги 3840 х 2400 резолюциядаги IPS сенсорли экран, шунингдек, эски 1920 х 1200 пикселли сенсорли бўлмаган версияларни танлашлари мумкин. 15 дюймли модель эса 3456 х 2160 пиксел ўлчамдаги OLED дисплей билан жиҳозланган. 15 дюймли асосий модель Nvidia GeForce RTX 3050, 17 дюймли модель RTX 3060 график процессорига эга.
Dell XPS 15 ноутбукининг 8/256ГБ хотира ва Cоре и5 процессорга эга бўлган тури 1449 доллар нархда сотувга чиқади. XPS 17 моделининг нархи эса 1849 доллардан бошланади.
ЎҚИНГ: Samsung янги букланувчи смартфон ишлаб чиқариши мумкин