Дунёдаги энг йирик оператор навбатдаги Redmi флагманининг номи ва илк суратини кўрсатди

  •   DiMaX
  •  862
  •  16.10.2020 10:07

Дунёдаги энг йирик оператор навбатдаги Redmi флагманининг номи ва илк суратини кўрсатди

Европа бозорига Xiaomi яқинда тақдим этган флагманлар – Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro моделлари энди тегишлича Redmi K30T ва Redmi K30T Pro номлари билан чиқиши айтилган эди. Кейин эса ишончли инсайдер Snapdragon 865 процессорли бу смартфонларнинг бошқача аталиши ҳақида хабар берди.

ЎҚИНГ: 150 долларлик Redmi Note 10 – арзонлаштирилган Xiaomi флагманининг яхшиланган версияси!

Дунёда энг йирик уяли алоқа оператори саналмиш China Mobile компанияси кеча – 15 октябрь куни ўша инсайдернинг хабарини тасдиқлади. Оператор бу смартфоннинг Redmi K30S деб номланишини тасдиқлабгина қолмасдан, унинг биринчи расмини ҳам эълон қилди:

Redmi K30S тақдимоти яқин кунларда бўлиб ўтиши ва Redmi уни ўз юртида ҳар йили 11 ноябрь (11.11) санасида ўтказиладиган «Бўйдоқлар куни» – чегирмалар палласигача бозорга чиқариши кутилмоқда. Шунингдек, янада илғор флагман – 108 мегапикселлик бош камерали Redmi K30S Pro ҳам тақдим этилиши керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларига 18 октябргача чегирма ва совғалар бор!

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Хитойда мазкур туркумда Redmi K30, Redmi K30 Pro, Redmi K30i, Redmi K30 4G, Redmi K30 Pro Zoom Edition ҳамда Redmi K30 5G Extreme Edition моделлари сотувга чиққан.

Redmi K30S ва Бу икки смартфон тегишлича Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro флагманларининг маҳаллий бозорга мўлжалланган версияси бўлади. Шу боис, уларнинг техник хусусиятлари маълум, уларни ва расмий видеони мана бу хабаримизда кўриб чиқишингиз мумкин. Хитойдан кейин улар бошқа Осиё мамлакатларида ҳам сотила бошласа ажабмас

 Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.