Эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

  •   DiMaX
  •  1545
  •  10.02.2021 10:37

Эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

Биз яқинда 2021 йилнинг биринчи ойида AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган энг қудратли ўнта смартфон рейтингини чиқарган эдик. Ушбу сервис жамоаси январда текшириб кўрилган ўрта нархли смартфонларнинг ҳам энг кучлиларини эълон қилганди. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида ўз нархига кўра энг зўр смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги)

Энди эса мазкур бенчмарк жамоаси 2021 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра Android-смартфонларнинг ўз эгаларини қониқтирганлик рейтингини эълон қилди. Буни қарангки, унинг ғолиби энг кучли флагманлар ўнталигига умуман кирмаган Meizu 17 Pro модели бўлди!

Кейинги пайтларда бирмунча сустлашиб қолган Meizu компаниясининг мазкур қурилмаси ушбу рейтингда етакчи смартфонсозларнинг энг зўр флагманларидан ҳам юқорига чиқиб олган. AnTuTu экспертларининг таъкидлашларича, бунинг сабаби Meizu ўз смартфонини мунтазам янгилаб, унга янги функциялар қўшиб келаётганлигида бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu ҳаёт экан: унинг махфий камерали янги флагманини видеода кўрсатишди!

Кўришимиз мумкинки, AnTuTu бенчмаркига кўра ўз эгасини рози қилган смартфонлар рейтингига яна қуйидаги моделлар кирган:

  1. Huawei Mate 40
  2. Galaxy S20 Ultra
  3. Honor 30 Pro+
  4. Galaxy Note 20 Ultra
  5. Meizu 17
  6. Vivo X50 Pro+
  7. Huawei P40 Pro+
  8. Huawei Mate 30 5G
  9. Oppo Reno 5 Pro+ 5G

Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучлилар ўнталигига энг кўп – учта Huawei смартфони кирган. Samsung ҳамда Meizu’нинг иккитадан, Honor, Vivo, ва Oppo компанияларининг эса биттадан флагмани бу рўйхатдан ўрин олган.

Дарвоқе, ўтган ҳафтада дунё бўйича энг оммабоп бўлган ўнта смартфон рейтинги билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Эгасини рози қилган ўнта iPhone ва iPad (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!