2021 йил январдаги энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги)

  •   DiMaX
  •  2269
  •  03.02.2021 16:49

2021 йил январдаги энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги)

Биз бугун 2021 йилнинг биринчи ойида AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган энг қудратли ўнта смартфон рейтингини чиқарган эдик. Ушбу сервис жамоаси хитойликлар томонидан январда текшириб кўрилган ўрта нархли смартфонларнинг ҳам энг кучлиларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: 2020 йил сўнгида бешта нарх тоифасида энг қудратли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари)

Флагманларнинг январдаги рейтинги тахтидан Xiaomi’нинг флагманини туширишган бўлса, ҳамёнбоплар рўйхатида унинг Redmi бренди вакили лидерликни сақлаб қолган. Яъни, 2020 йилнинг ноябрь ойидаги рейтингда AnTuTu тахтига чиқиб олган Redmi 10X флагмани декабрдаги рейтингда ўз ўрнини ҳеч кимга бермаган бўлса, бу гал ҳам бўш келмади. Dimensity 820 процессорли ушбу қурилма бу гал янада юқори – 401 389 баллик натижа билан ўз нархи тоифасида рекорд ўрнатди.

Иккинчи ўринни ҳам шу компаниянинг яна бир вакили – Redmi 10X Pro 5G эса 398 246 балл билан иккинчи ўринда. 2020 йилнинг май ойида тақдим этилган ушбу икки смартфон августдан бери AnTuTu рейтингларида юқори ўринни қўлдан бермай келишмоқда ва улар узоқ вақт лидерлик бўйича рекордга даъвогар бўлиб туришибди.

ЎҚИНГ: AnTuTu тахтига даъвогарни тақдимотидан аввал «Қора Акула еб қўйди»!

Ҳамёнбоп смартфонларнинг 2021 йил январдаги рейтингидан яна қуйидаги моделлар ўрин олган:

  1. Huawei Nova 7
  2. Huawei Nova 7 Pro
  3. Honor 30
  4. Honor X10
  5. Huawei Nova 7 SE
  6. Oppo Reno 5 5G
  7. Redmi Note 9 Pro 5G
  8. Realme Q2 Pro 5G

Умумий ҳисобда кучли ўнталикка Redmi ва Huawei’нинг учтадан, Honor’нинг иккита, Oppo ва Realme’нинг эса биттадан смартфонлари кирган.

Айтиш керакки, юқоридаги рейтингни тузиш учун AnTuTu бенчмаркида 1 дан 31 январгача камида 1000 марта текшириб кўрилган смартфонларнинг ўртача натижалари олинган.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.