Эгасини рози қилган ўнта iPhone ва iPad (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

  •   DiMaX
  •  829
  •  05.02.2021 16:39

Эгасини рози қилган ўнта iPhone ва iPad (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

Куни кеча биз 2021 йилнинг биринчи ойида AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган энг қудратли ўнта смартфон рейтингини чиқарган эдик. Шунингдек, ушбу сервис жамоаси хитойликлар томонидан январда текшириб кўрилган ўрта нархли смартфонларнинг ҳам энг кучлиларини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (4-ҳафта)

Бенчмарк жамоаси iOS операцион тизимли гаджетларнинг ўз эгаларини қониқтириши бўйича ҳам рейтингни эълон қилди. ТОП-ўнталик мазкур девайслар фойдаланувчилари шу йилнинг 1 январидан 31 январигача қолдирган баҳолар асосида шакллантирилган.

Рейтинг ғолиби – 12,9 дюймлик iPad Pro планшети 99,5 фоизлик кўрсаткич билан кетма-кет тўртинчи ой етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни 98,07 фоизлик натижа билан смартфон эгаллаган – уям бўлса бирор янги флагман эмас, балки 2016 йили тақдим этилган оригинал iPhone SE модели!

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони

Демак, эгаларининг кўнгиллари тўлган iOS тизимли ўнта қурилма рўйхати қуйидагича:

  1. 12,9 дюймлик iPad Pro
  2. iPhone SE
  3. 9,7 дюймлик iPad Pro
  4. iPad mini 4
  5. iPad Pro 2
  6. iPad Air 2
  7. iPhone 6s Plus
  8. iPad Pro 4
  9. iPhone 6s
  10. iPad 5

Кўриб турганингиздек, ўнликка учтагина смартфон кирган ва улар ҳам нисбатан эски моделлардир. Агарда америкаликларнинг ўзлари қайси айфонларни кўпроқ олишаётганига қизиқсангиз, мана бу хабаримизни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!