Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

  •   DiMaX
  •  2577
  •  02.02.2021 17:42

Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Хитойнинг Huishoubao нашри оммабоп смартфонларнинг ўз қийматини сақлаб қолиш бўйича рейтингларини тақдим этиб келади. Масалан, унинг 2020 йилги рўйхатида дастлабки иккита ўринни Xiaomi вакиллари – Xiaomi Mi 10 ҳамда Xiaomi Mi 10 Pro флагманлари эгаллаган эди. Бу йилнинг январь ойидаги маълумотга кўра эса...

ЎҚИНГ: Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?

Huishoubao бугун смартфонларнинг ўз нархини сақлаб қолиши бўйича янги рейтингни тақдим этди. Бу гал лидерлик Huawei флагманининг махсус версияси – Mate 40 RS Porsche Design моделига насиб этган. Унинг ўз қийматини сақлаб қолиш индекси 92,63 бирликка тенг бўлган.

Иккинчи ўринни 91,56 натижа билан iPhone 12 Pro эгаллаган бўлса, кучли учликни Huawei Mate 40 Pro якунлаган – 88,37 бирлик.

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 мустаҳкамлигини тасодифан... кир ювиш машинасида синаб кўришди!

Кучли ўнталикка булардан ташқари қуйидаги смартфонлар кирган:

  1. Redmi K30 Extreme Commemorative Edition
  2. Huawei Mate Xs
  3. iPhone 12
  4. Huawei P40 Pro
  5. Xiaomi Mi 10
  6. Xiaomi Mi 10 Youth Edition
  7. Redmi K30i 5G

Ишлаб чиқарувчилар кесимида олганда, кучли ўнталикка учтагина компаниянинг смартфонлари кирган, холос: Huawei ҳамда Xiaomi’нинг тўрттадан, Apple’нинг иккита модели.

ЎҚИНГ: Потенциал бестселлерлар – Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 нархлари чиқди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!