Энг арзон Samsung смартфони – Galaxy M01 ҳақида Geekbench хушхабар берди!

  •   DiMaX
  •  1561
  •  18.03.2020 11:14

Энг арзон Samsung смартфони – Galaxy M01 ҳақида Geekbench хушхабар берди!

Samsung компанияси аввалроқ ўрта нархли смартфонлар туркумининг энг арзон вакили – Galaxy A01 моделини тақдим этганди. Компания бошқа ҳамёнбоп телефонларида ҳам Qualcomm процессорларини қўллаш – энг тўғри йўл эканини англаб етди.

ЎҚИНГ: Samsung энг кутилаётган – AMOLED-экранли, зўр аккумулятор, процессор, камерали ва арзон смартфони тақдимотини кечиктирди

Geekbench сервисининг маълумотлар базасида куни кеча пайдо бўлган маълумот Samsung сир тутаётган яна битта смартфонни фош этди. Мазкур бенчмаркда SM-M015G кодли рақами остида синовдан ўтган ушбу қурилма бозорга Galaxy M01 модели сифатида тақдим этилади.

Қувонарлиси шундаки, Samsung ушбу энг арзон смартфонида ҳам Snapdragon чипсетини қўллаяпти. Яхши маълумки, процессорлар борасида барибир Qualcomm компанияси етакчи. Ҳатто жанубий кореялик техногигантнинг ўзи ҳам бу борада унга тан бериб, бу бизнесдан чиқиб кетяпти.

ЎҚИНГ: Samsung тўрт хил Galaxy A смартфонига Android 10 базасидаги One UI 2.0 тарқатяпти

Galaxy M01 смартфонида максимал 2,02 гигагерцлик такт частотасида ишловчи 8 ядроли Qualcomm процессори қўллангани маълум. Афтидан, бу – Galaxy A01 аппарат таъминоти асосида ётган Snapdragon 439 бўлса керак.

Geekbench сервисида текширилган ушбу телефон намунаси 3 гигабайтлик тезкор хотирага эга, лекин унинг бошқа модификациялари ҳам бўлиши керак. Гувоҳи бўлганингиздек, якка ядроли имтиҳонда у 856 балл, барча ядроларини ишлатиб синалганида эса 3327 балл тўплаган.

Galaxy M01’нинг бошқа хусусиятлари ҳақида маълумот мавжуд эмас. Лекин унинг бошқа жиҳатлари ҳам Galaxy A01 каби бўлиши, яъни йирик экран ва сиғимдор аккумулятор билан таъминланиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам Redmi Note 9 Pro Max нархида «автономлик монстри»ни сотувга чиқарди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.