Энг зўр Android-флагманлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил декабрь)

  •   DiMaX
  •  1089
  •  06.01.2021 11:01

Энг зўр Android-флагманлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил декабрь)

AnTuTu бенчмарки самарадорлиги энг юқори бўлган смартфонлар рейтингини янгилади. Рўйхат мазкур сервисда ўтган йилнинг сўнгги ойи давомида ўтказилган тестларнинг умумий натижаларига асосланган.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (1-ҳафта)

Кутилганидек, Qualcomm компаниясининг энг кучли чипсети – Snapdragon 888 базасидаги бозорда ҳозирча ягона флагман бўлиб турган Xiaomi Mi 11 модели шоҳсупага кўтарилган. 708 425 баллик натижаси билан у иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари – Huawei Mate 40 Pro+ ҳамда Huawei Mate 40 Pro камерофонларини анча ортда қолдирган. Kirin 9000 процессорли ушбу икки флагман тегишлича 702 819 ва 686 408 балл олган.

Кейинги ўринларни тегишлича қуйидаги смартфонлар эгаллаган:

  1. Xiaomi Mi 10 Ultra – Snapdragon 865 процессорли, 667 006 балл;
  2. Xiaomi Redmi K30S – Snapdragon 865 процессорли, 666 490 балл;
  3. Vivo iQOO 5 – Snapdragon 865 процессорли, 665 604 балл;
  4. Vivo iQOO 5 Pro – Snapdragon 865 процессорли, 664 998 балл;
  5. Vivo X50 Pro+ – Snapdragon 865 процессорли, 663 383 балл;
  6. Huawei Mate 40 – Kirin 9000E процессорли, 654 325 балл
  7. Vivo iQOO Neo 3 – Snapdragon 865 процессорли, 648 012 балл.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 процессорли энг арзон флагман – Redmi K40 Pro илк суратда!

Таъкидлаш керакки, юқоридаги  рейтинг 2020 йилнинг 1 дан то 31 декабригача бўлган муддатда AnTuTu бенчмаркида 1000 мартадан ошиқ текширилган смартфонларнинг натижалари асосида тузилган. Бунда ҳар бир моделнинг энг юқори натижаси эмас, балки барча текширувларда олган балларининг ўртача кўрсаткичи олинган.

Эътибор берсак, ўтган йилнинг сўнгги ойи рейтингида учтагина ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари ТОП-ўнталикка кирибди. Xiaomi (ҳамда унинг Redmi бренди) ва Huawei компанияларининг (ҳар бирининг учтадан) флагманлари энг юқори натижаларни кўрсатган бўлса, Vivo (ҳамда унинг iQOO бренди) смартфонлари энг кўп – тўртта ўринни банд этган.

Шуниси ҳам борки, ҳали расман тақдим этилмаган iQOO 7 геймерофони яқинда бу сервисда 752 935 баллик натижа билан рекорд ўрнатган. Лекин куни кеча...

ЎҚИНГ: AnTuTu’да тахт талашаётган Mi 11 ва iQOO 7 флагманларини битта зарбада ағдарган янги рекордчини қарши олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!