AnTuTu’да тахт талашаётган Mi 11 ва iQOO 7 флагманларини битта зарбада ағдарган янги рекордчини қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  2239
  •  05.01.2021 13:46

AnTuTu’да тахт талашаётган Mi 11 ва iQOO 7 флагманларини битта зарбада ағдарган янги рекордчини қарши олинг!

Xiaomi компаниясининг Mi 11 флагмани AnTuTu бенчмаркида 745 минг баллга яқин кўрсаткич қайд этган эди. Vivo компаниясининг iQOO бренди тайёрлаган iQOO 7 геймерофони эса бу сервисда 752 935 баллик натижа билан рекорд ўрнатган.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (1-ҳафта)

Лекин бу рекордни ҳам «синдирувчи» янги суперфлагманни Oppo тайёрлаб улгурибди. Ice Universe никли таниқли тармоқ информатори унинг AnTuTu’даги тести натижасини улашди.

Oppo Find X3 Pro бўлиши тахмин қилинаётган девайс ушбу имтиҳонда 771 491 балл билан янги рекорд ўрнатган. Айтиш керакки, iQOO 7 смартфонининг натижаси 752 минг баллдан ошиқроқ эди.

AnTuTu’да рекорд ўрнатмасидан олдинроқ Oppo Find X3 Pro моделининг айрим хусусиятлари маълум бўлиб улгурган эди. Суперфлагман, табиийки, Qualcomm компаниясининг энг кучли чипсети – Snapdragon 888 базасида ишлайди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг харидоргир 5G-смартфонлар рейтингида кутилмаган лидер!

Янги смартфон четлари қайрилган, ўлчами диагоналига 6,7 дюймлик OLED-дисплейга эга. Унинг тасвир аниқлиги 1440х3216 пикселлик бўлиб, зичлиги бир дюймга 525 пикселни ташкил этади. Экраннинг кадр янгиланиш частотасини 10 герцдан 120 герцгача оралиқда созлаш мумкин.

Find X3 Pro корпусининг қалинлиги 8 миллиметрни, вазни эса 190 граммни ташкил этади. Смартфоннинг аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлиб, у 65 ваттлик SuperVOOC 2.0 тезкор қувватлаш ҳамда 30 ваттлик VOOC Air симсиз қувватлаш технологиялари билан таъминланган. Смартфон янгича NFC модулига ва қўшалоқ антеннага эга. Oppo уни Android 11 устига қурилган ColorOS 11 график қобиғи билан чиқаради.

Find X3 Pro квадрокамераси 50 мегапикселлик Sony IMX766 датчигидан иккитасини ўз ичига олади: улардан бири оддий, иккинчиси эса ўта кенг бурчакли объектив билан тақдим этилган. Бош камера жамланмасидаги учинчи – 13 мегапикселлик модул 2 карралик оптик зумга эга бўлса, тўртинчи – 3 мегапикселлик макрокамера нақ 25 карралик зумни таъминлаб беради.

Oppo ушбу суперфлагманини қачон тақдим этиши ҳозирча аниқ эмас. Унинг бундан олдинги – Find X2 Pro флагмани эса ўтган йилнинг март ойида тақдим этилганидан то ёз ойларигача AnTuTu сервисининг хитойча рейтингда биринчи ўринни қўлдан бермай келган. Июнда эса у 609 045 балл билан глобал миқёсда ҳам лидерликка эришган ва июль ойига келиб ҳам шоҳсупадан тушмаган – 604 805 балл билан етакчи эди. Кейинги ойларда ҳам бу флагман кучлилар ўнлигидан тушиб кетмай келаётир.

ЎҚИНГ: Бешта йўналишда 2020 йилнинг энг зўр Android-смартфонлари (Gizmochina рейтинги)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!