Ҳеч қандай Phone 1 Lite бўлмайди
Ўтган ойда Nothing ўзининг илк смартфонини тақдим қилди. Хўш, ундан кейинчи? Худди бошқа смартфон ишлаб чиқарувчиларидек, компания янги смартфон устида ишлаётгани миш-миш қилинди. Узунқулоқ хабарларга кўра, Nothing ҳозирги phone (1) нинг орқа томонида ҳеч қандай LED чизиқли чироқлари бўлмаган "енгил" ва бюджет версияси устида ишламоқда.
Fake news https://t.co/7Au5UP1FEW
— Carl Pei (@getpeid) August 4, 2022
Бироқ, лондонлик компания раҳбари, Карл Пей, бу гапларни рад қилди. У Twitter'даги ана шундай миш-миш хабарларнинг бирига "Ёлғон хабарлар" дея изоҳ қолдирган.
Карл бугунги кунда маълумотлар тарқалишининг олдини олиш қийинлигини билади. Шу сабаб ҳам у phone (1) тақдимотидан олдин смартфонни тўлиқ кўрсатишга қарор қилган эди.