Келаси ҳафтадаёқ тақдим этиладиган Xiaomi Mi Max 3 нархи маълум бўлди
Қойилмақом Mi Pad 4 планшети ҳамда ҳамёнбоп Redmi 6 Pro смартфонидан кейин, Xiaomi компанияси Mi Max 3 тақдимотига тайёргарлик кўрмоқда. Бу қурилманинг техник хусусиятлари ҳақида турли маълумотлар тарқалган.
ЎҚИНГ: Mi Max 3: "гигант кинофон" ҳайратга солади
Бир неча соат аввал интернетга ушбу смартфоннинг нархи акс эттирилган сурат ҳам чиқди. Унга кўра, 6 гигабайтлик тезкор ҳамда 128 гигабайтлик доимий хотирага эга Xiaomi Mi Max 3 фаблетига 256 АҚШ доллари атрофида нарх белгиланади. Афтидан, қурилманинг бошқача модификациялари ҳам бўлади ва улар бундан-да арзонроқ нархда таклиф этилади.
Ҳозиргача тарқалган гап-сўзларга қараганда, ушбу девайс икки хил – оддий Mi Max 3 ҳамда кучайтирилган Mi Max 3 Pro талқинларида чиқади. Уларга тегишлича Snapdragon 636 ҳамда янги (Mi 8 SE моделида қўлланган) Snapdragon 710 процессорлари ўрнатилиши айтилаётир.
«Хитойча Apple» ушбу фаблетини июлнинг бошида, аниқроғи – келаси ҳафтадаёқ тақдим этиши кутилмоқда.
ЎҚИНГ: Mi Max 3 тақдимот санасини Xiaomi овозли ёрдамчиси «сотиб» қўйди!