Немислар биринчи бўлишди: Германияда водород ёқилғиси билан ҳаракатланадиган поезд яратилди

  •   Saroy
  •  989
  •  18.09.2018 10:24

Немислар биринчи бўлишди: Германияда водород ёқилғиси билан ҳаракатланадиган поезд яратилди

Водород ёқилғиси элементида ҳаракатланадиган дунёдаги илк поезд Германиянинг шимолий қисмида йўловчиларни таший бошлади. 17 сентябрда ушбу водород ёқилғиси элемаентларида юрадиган  Coradia iLint йўловчи поезди билан   Куксхафен — Букстехуде йўналиши бўйлаб мунтазам қатнов йўлга қўйилди.

Coradia iLint поезди айни пайтда Германиянинг Қуйи Саксония федераль ерига қарашли   Куксхафен, Бремерхафен, Бремерфёрд ва  Букстехуд шаҳарлари орасида доимий қатновни амалга оширмоқда.

Якшанба куни, яъни расман йўлга қўйилиш арафасида Coradia iLint Бремерфёрдга синов рейсини уюштирган эди. Илк қатновни шахсан Қуйи Саксония иқтисодиёт ва транспорт вазири Бернд Альтхусман ва  Alstom компанияси раҳбари Анри Пупар-Лафарг кузатиб туришди.

ЎҚИНГ:Россияда учар поездлар ишлаб чиқарилади

Поезд немисларнинг Зальцгиттер шаҳрида французларнинг Alstom  компания томонидан лойиҳалаштирилди. Coradia iLint тезлигини соатига 140 километргача ошира олади, бир заправка билан минг километргача юриши мумкин.

Водород ёқилғиси элементлари билан юрадиган транспорт одатда атроф-муҳитга кам зарар келтиради, деб ҳисобланади. Водород ёқилғи элементлари  транспорт бортида электродвигатель учун электр энергия ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, водородни ёқилғи сифатида фойдаланишга қарши бўлаётганларнинг таъкидлашича, водород ҳаво билан аралашса портлаб кетиш хавфи пайдо бўлади, сиқилган водородга эса кўп миқдорда энергия керак бўлади.

Водород ёқилғиси элементлари билан ҳаракатланадиган поезддан қисқа масофаларда ва ҳали электрлаштирилмаган йўлларда фойдаланиш кўзда тутилган.

Alstom компания  Қуйи Саксония темир йўллари учун  2021 йилгача водород ёқилғиси элементлари билан юрадиган 14 та Coradia iLint поезди етказиб буради. Айни пайтда бу борада шартнома имзоланган.

Қуйи Саксония келгусида минтақадаги  дизелда юрадиган барча поездларни водородли поездларга алмаштиришни режа қилмоқда. Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга қараганда, ушбу лойиҳа учун маҳаллий бюджетдан 81 миллион евро миқдорида маблағ ажратилди. Шунингдек, Alstom 2021−22 йилларда Буюк Британия темир йўллари учун ҳам водород ёқилғиси элементларида ҳаракатланадиган илк поездларни ишга туширмоқчи.

ЎҚИНГ:Поездлар ҳаракати хавфсизлигини оширишга хизмат қиладиган қурилма ишлаб чиқилди

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.