Орзиқиб кутилган Redmi K30 намойиш қилинди: 5G-версияси атиги 285 доллардан!

  •   DiMaX
  •  2171
  •  10.12.2019 14:50

Орзиқиб кутилган Redmi K30 намойиш қилинди: 5G-версияси атиги 285 доллардан!

Xiaomi корпорациясининг суббренди бугун йирик тақдимот маросими доирасида боягина RedmiBook 13 ноутбукини кўрсатган эди. Энди эса навбат Redmi K30 русумли 5G-флагман ҳамда унинг 4G-версиясига келди.

ЎҚИНГ: Redmi K30 янада арзон версияда ҳам чиқади-ю, биттагина «лекин»и бор-да...

Тақдимотда янги флагманни кўпроқ асосий рақобатчиси – Honor V30 билан таққослаб кўрсатишди.

Шундай қилиб, Redmi K30 смартфони Qualcomm компаниясининг 7 нанометрлик Snapdragon 765G процессори базасига қурилган. Унинг экрани диагоналига 6,67 дюймлик, томонлари ўзаро 20:9 нисбатда.

Honor V30 билан солиштирганда, Redmi K30 олд камераси учун дисплейда очилган тирқиш анча ихчам, буни қуйидаги расмда кўрамиз:

Экран ромининг пастки қисми атиги 4,25 миллиметр қалинликда:

Redmi K30 смартфони яна дисплейнинг янгиланиш частотаси билан ҳам мақтана олади. Honor V30 моделида бу кўрсаткич 60 герц бўлса, Xiaomi’нинг янги флагманида икки карра юқори – нақ 120 герцга тенг!

Смартфон орқа панелида доирасимон блокка тикка жойланган тўрт модулли камерага эга. Дактилоскопик датчик эса корпуснинг ён қиррасига кўчирилган.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Redmi K30 бош камерасининг асосий сенсори – 64 мегапикселлик Sony IMX686 датчигидир. Ҳатто етарли ёритилмаган шароитларда ҳам у яхши расмга тушира олади:

Бироқ унда олинган суратларни Honor V30’да олинган расмлар билан таққослашда айтарли устунлик сезилмаган:

Redmi K30 аккумуляторининг ток сиғими 4500 мА/соатлик бўлиб, 30 ваттлик технология асосида уни атиги 66 дақиқада тўла қувватлаш мумкин.

Смартфон қулоқчин учун стандарт – 3,5 миллиметрлик аудиотирқишга ҳамда замонавий USB-C портига эга. Redmi K30 контактсиз тўловлар учун NFC модули билан жиҳозларган, яна Hi-Res Audio технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Redmi K30 қуйидаги тўрт хил рангда таклиф этилади:

Флагманнинг стандарт 5G-версиясидан ташқари, Redmi K30 4G версияси ҳам тақдим этилди. Унинг “электрон юраги” – Snaprdagon 730G процессоридир. Қуйидаги суратда уларнинг қолган фарқларини кўриш мумкин: камерасининг учинчи датчиги 5 эмас, балки 2 мегапикселлик; зарядланиш қуввати 30 ваттликдан 27 ваттликка туширилган.

5G-версиядаги Redmi K30 смартфонининг бошланғич – 6/64 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга варианти атиги 285 долларга нархланган. Хотира конфигурациясига кўра бошқа вариантларининг нархлари қуйида кўрсатилган; улардан энг қиммати – 8/256 гигабайтлиги 410 доллар туради:

4G-версиядаги Redmi K30 эса янада арзон – 6/64 гигабайтлиги бор-йўғи 225 доллар, 8/256 гигабайтлиги эса 310 доллар.

Тақдимот маросими айни дамда ҳали давом этмоқда, унда яна Redmi брендининг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам анонси берилиши кутилмоқда. Xiaomi’нинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги флагманида «яширин камера» қандай ишлашини кўрсатиб берди («жонли» сурат)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!