Redmi энди 4K-телевизорлар ҳам тақдим этади, нархлари кулгили!

  •   DiMaX
  •  3330
  •  26.07.2019 14:13

Redmi энди 4K-телевизорлар ҳам тақдим этади, нархлари кулгили!

Xiaomi корпорацияси Redmi брендини мустақил қилиб ажратгач, у фаол тарзда бир нечта моделда смартфонлар тақдим этди. Арзон смартфонлардан ташқари, ушбу бренд остида кир ювиш машинаси ҳамда ноутбук ҳам намойиш қилинган.

ЎҚИНГ: Redmi камераси 64 МПлик биринчи смартфонини ва унда олинган расмни эълон қилди

Xiaomi вице-президенти ҳамда Redmi бренди етакчиси Лу Вейбинг (Lu Weibing) куни кеча Weibo ижтимоий тармоғида чиқиш қилиб, яқин орада Redmi телевизорлари сотувга қўйилишига ишора қилган.

Манбаларга кўра, айни дамда камида иккита русумда – L70M5-RA ҳамда L40M5-FA модел рақамлари остида Redmi TV тайёрланмоқда. Номидаги рақамларига қараганда, улар тегишлича 70 ва 40 дюймлик экранларга эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi TV телевизорларининг янги линейкасини намойиш этди

Бундан ташқари, инсайдернинг таъкидлашича, ҳар иккала моделдаги телевизор ҳам 4K тасвир сифатли (3840х2160 пикселлик) панеллар билан таъминланмоқда. Уларнинг нархи «кулгили даражада» паст бўладики, бозорда Redmi телевизорларига бошқа бирорта компания маҳсулоти рақобатчи бўла олмайди.

Redmi TV’ларнинг тақдимот вақти ҳамда хусусиятлари ҳозирча аниқ эмас. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли русумлардаги телевизорларни атиги 950 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Samsung Sero – «ёшларбоп» тикка телевизор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.