Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

  •   DiMaX
  •  2648
  •  04.04.2020 12:23

Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

Xiaomi корпорацияси жорий йилнинг 13 февралида навбатдаги флагманлари – Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro смартфонларини тақдим этган эди. Ўтган йиллардаги флагманлардан фарқли равишда, бу иккаласи бирмунча қиммат бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг янги рекорди: бу гал Mi 10 Pro флагмани!

Ҳаттоки Хитойнинг ўзида ҳам Mi 10 нархи 575 доллардан, Mi 10 Pro эса – 715 доллардан бошланади. Европада эса улар янада қиммат: стандарт флагман камида 800 евро, унинг Pro-версияси эса 1000 евро туради! Таққослаш учун айтиб ўтсак: бултурги Mi 9 ўз юртида 445 доллардан, Европада эса – 450 евродан бошланувчи нархларда сотилган эди.

Лекин яқиндан бери Xiaomi фанатлари учун танлаш имконияти мавжуд: Mi 10 ёки Mi 10 Pro ўрнига энди Redmi K30 Pro олиш мумкин. Яқиндагина биз унинг камера имкониятларини 2-3 баравар қиммат Mi 10 Pro, iPhone 11 Pro ҳамда Galaxy S20 Ultra билан солиштирилган иккита видеосини эълон қилган эдик.

Redmi брендининг ушбу флагмани ҳамда унинг Redmi K30 Pro Zoom Edition версиясини 24 март куни тақдим этган. Уларнинг нархлари эса АҚШ долларига ўгирганда тахминан қуйидагича:

Redmi K30 Pro 6/128 ГБ – $423

Redmi K30 Pro 8/128 ГБ – $480

Redmi K30 Pro 8/256 ГБ – $522

Redmi K30 Pro Zoom Edition 8/128 ГБ – $535

Redmi K30 Pro Zoom Edition 8/256 ГБ – $564

Айтиш керакки, Redmi K30 Pro модели ҳозирда энг кучли бўлиб турган Android-процессорга, яъни Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформасига эга бўлган энг арзон смартфондир. Таниқли таҳлилчи Пан Цзютан (Pan Jiutang) таъкидлашича, жорий йилда бирорта ҳам смартфонсоз ушбу моделдан арзонроқ ва яхшироқ телефон таклиф қила олмайди. Бу қурилма AnTuTu бенчмарки бўйича 2020 йилнинг март ойидаги энг кучли смартфонлар ўнталигига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865 чипли энг арзон флагманлар сотувга чиқибоқ рекорд қўйди – булардан яхшиси бу йил бўлмайди!

Модомики арзончи бренднинг Redmi K30 Pro флагмани Xiaomi Mi 10 Pro билан бир хил процессорга ва ўзаро яқин техник хусусиятларга эга экан, самарадорлик бобида ҳам у билан беллаша оладими?

Tech/NickBrazer никли видеоблогер шунга ойдинлик киритиш мақсадида «Хитойча Apple»нинг шу иккала смартфонини текшириб кўрган ва мазкур тестнинг «жонли» видеосини эълон қилган. Гарчи унда Redmi K30 Pro флагманининг Zoom Edition талқини қатнашган бўлса-да, у стандарт моделдан фақат камераси билангина фарқ қилади.

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, нисбатан арзон Redmi K30 Pro модели ишлаш тезлигига кўра компаниянинг энг зўр флагмани – Xiaomi Mi 10 Pro моделидан қолишмас экан. Ҳатто айрим ҳолатларда ундан кўра яхшироқ натижа ҳам кўрсатган.

Шундай экан, айнан Xiaomi маҳсулоти бўлмиш зўр смартфон харид қилиш ниятида бўлсангиз, чўчимасдан Redmi K30 Pro’ни танлайверсангиз бўлади. Агар сизга телефоннинг камераси ҳам муҳим бўлса, у ҳолда Redmi K30 Pro Zoom Edition версияси – энг мақбул танловдир.

ЎҚИНГ: Xiaomi'га коронавируснинг ҳам кучи етмади!