Redmi’нинг янги флагмани бу жиҳатига кўра iPhone 11’дан ҳам зўр чиқди!

  •   DiMaX
  •  2466
  •  29.10.2020 09:55

Redmi’нинг янги флагмани бу жиҳатига кўра iPhone 11’дан ҳам зўр чиқди!

Кейинги йилларда аксарият смартфонсозлар ўз қурилмалари учун AMOLED-экранларни тобора кўпроқ танлашмоқда. Шунга қарамасдан, суюқ кристалли – LCD дисплейга эга флагман моделлар ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini’га муносиб рақибни... Redmi чиқармоқчи!

Apple корпорациясининг ўтган йилги флагмани – iPhone 11 модели LCD экранли энг зўр смартфонлардан биридир. Дунё бўйича охирги бир йил мобайнида энг кўп сотилаётган телефон ҳам айнан шу айфон бўлади – аввалроқ у бу борада иккинчи ўрин эгасидан уч ярим марта ўзиб кетган!

Суюқ кристалли дисплейга эга бўлган сўнгги флагман эса Redmi K30S смартфони бўлиб, «Хитойча Apple» уни 27 октябрь куни расман намойиш қилган. Мазкур модел Qualcomm компаниясининг энг кучли процессорларидан бири – Snapdragon 865 базасидаги энг арзон смартфон эканлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

Тақдимотнинг эртаси куни Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) ушбу смартфоннинг экран хусусиятларига кўра iPhone 11’дан устун эканини айтди. Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган мазкур маълумотда бир хил турдаги экранга эга бўлган шу икки смартфон дисплейларининг хусусиятлари яққол таққослаб кўрсатилган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Redmi K30S экранининг ўлчами диагоналига 6,67 дюймлик, тасвир аниқлиги эса 2400х1080 пикселлик. Унда пикселлар зичлиги бир дюймда 395 пикселни ташкил этади; бундан ташқари, дисплейда кадрнинг янгиланиш частотасини 30 герцдан 144 герцгача бирликдаги еттита режимда созлаш мумкин. Экраннинг ёрқинлиги 4096 та даражага эга бўлиб, максимал ёрқинлик 650 кд/м2, контрастлиги эса 1500:1 бирликни ташкил этади.

iPhone 11 дисплейи эса атиги 60 герцлик частотада кадр янгиланишига ҳамда бир дюймда 326 пикселлик зичликка эга. Экраннинг максимал ёрқинлиги 625 кд/м2, контрастлиги бўлса 1400:1 бирликда. Ранглар узатишнинг аниқлиги борасида ҳам Redmi K30S экрани ўн биринчи айфонникидан юқори.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг ўзлари энг кўп қайси смартфонларни олишяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!