Samsung’нинг янги смартфони икки ярим бараварга қиммат – салкам 5000 доллардан сотиляпти!

  •   DiMaX
  •  2124
  •  17.09.2019 11:52

Samsung’нинг янги смартфони икки ярим бараварга қиммат – салкам 5000 доллардан сотиляпти!

Жанубий Кореялик компания Galaxy Fold дисплейидаги носозлик туфайли ўз хатосини тан олиб, узр сўрашга мажбур бўлганди. Кейин уларнинг сотувга қўйилганларини қайтариб олган, сўнгроқ қайта савдога чиқариши айтилган бўлса-да, сотувчилар буюртмаларни бекор қилишган. Бироқ барибир уни икки хил версияда қайта чиқариши ҳамда сентябрдан сота бошлаши маълум бўлганди.

ЎҚИНГ: Samsung яна Galaxy Fold учун буюртма ола бошлади!

Ушбу инқилобий буклама смартфон дастлаб ўз ватанида сотила бошлади, глобал бозорга эса уни ҳали эртага – 18 сентябрда чиқаришади. Бироқ Гонконг дўконлари аллақачон Жанубий Кореядан олиб келинган Galaxy Fold’ларни сотувга чиқаришган, фақат... нақ икки ярим баравар нархида!

Galaxy Fold моделининг Жанубий Кореядаги расмий нархи 2011 долларга тўғри келади. Унинг биринчи партиясида 1000-2000 смартфон бозорга чиқарилган. Реселлерлар эса ундан бир нечтасини Кореяда харид қилиб, Гонконгга олиб бориб сотишмоқда. Нархи эса одам қўрққулик – 4856 долларга тенг келади!

Шундай бўлса-да, ҳозирча дунёда тенги йўқ бўлган ушбу букламафонни биринчилар қаторида қўлга киритиш учун икки ярим баравар пул тўлашга тайёр харидорлар топилганига нима дейсиз?!.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Samsung’нинг ҳозиргача глобал бозорга чиқарилган ҳар хил телефонларини 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung энди Galaxy S ҳамда Galaxy Note туркумида бошқа смартфон чиқармайди!