Windows 11’га ўтиб улгурмадингизми? Microsoft эса аллақачон Windows 12’ни синаб кўряпти! (+скриншот)

  •   DiMaX
  •  590
  •  28.07.2021 14:21

Windows 11’га ўтиб улгурмадингизми? Microsoft эса аллақачон Windows 12’ни синаб кўряпти! (+скриншот)

Microsoft корпорацияси бир ойгина аввал – 24 июнь куни Windows 11 операцион тизими тақдимотини ўтказган эди. Ҳали унинг фойдаланувчиларга мўлжалланган барқарор версияси тарқатилмай туриб, кейинги авлоди тайёрланаётгани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Windows 11'дан миллионлаб одамлар фойдаланадиган қулай функцияни олиб ташланди

Интернетда навбатдаги авлод операцион тизим – Windows 12 версиясида ишлаётган компьютер экранидан олинган илк скриншот тарқалди. Бу – фақатгина Microsoft ичида тест қилиб кўриш учун чиқарилган Windows 12 Build 12.0.30000 жамланмасидир:

Инсайдернинг таъкидлашича, Windows 12 тизимининг тўлақонли синов ишлари 2026 йилнинг ўрталаридагина бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талабларга жавоб бериши аниқ бўлган Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхатларини тақдим этганмиз. Бундан ташқари, ASUS компанияси ўзи ишлаб чиқараётган компьютер она платаларидан қайсилари янги операцион тизимни қўллаб-қувватлашини эълон қилган. Шунингдек, лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилгани ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Windows 7 тизимли компьютер ва ноутбук эгалари ҳам Windows 11’га ўта оладилар, аммо...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!