Xiaomi кутилмаганда MIUI’дан рекламани олиб ташлаяпти!

  •   DiMaX
  •  837
  •  06.05.2020 08:55

Xiaomi кутилмаганда MIUI’дан рекламани олиб ташлаяпти!

«Хитойча Apple» 27 март куни Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro флагманларининг глобал тақдимотини ўтказиб, уларни Европа бозорига ҳам чиқарган. Компания энди 8 май санасига уларнинг Ҳиндистондаги намойишини белгилаган.

ЎҚИНГ: Диққат! Xiaomi фойдаланувчилари, огоҳ бўлинг!

Кутилаётган тақдимот олдидан Xiaomi журналистларни тўплаб, қизиқ баёнот берди. Унга кўра, Ҳиндистон бозорига мўлжалланган Xiaomi Mi 10 моделлари MIUI прошивкасининг махсус версиясига эга. Яъни, барча Xiaomi ва Redmi смартфонларининг энг ёқимсиз хусусияти – тизим доирасида реклама кўрсатилиши «Филлар ўлкаси»даги янги флагманларда бўлмайди!

Xiaomi’нинг нега бундай қарорга келгани номаълум; шунингдек, Ҳиндистондан бошқа ҳудудлар учун ҳам MIUI график қобиғидан реклама олиб ташланиши ҳақида ҳам ҳозирча аниқ бир гап йўқ.

Эслатиб ўтамиз, компания яқинда MIUI 12 график қобиғини тақдим этган, биз унинг «глобаллаштирилган» версияси тушадиган моделлар рўйхати ва ҳаволаларни эълон қилганмиз. Шунингдек, ундаги «супер обой»лар тушадиган смартфонлар рўйхати, Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрнатиш учун тайёр ҳавола ва «жонли» видео ҳам сизга маъқул келса керак.

ЎҚИНГ: Реклама кўрсатгани учун Xiaomi биттагина сиздан қанча пул топаётганини биласизми?