Xiaomi’нинг энг кутилаётган флагманини ишлаётган ҳолида илк бор «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1986
  •  27.12.2019 11:57

Xiaomi’нинг энг кутилаётган флагманини ишлаётган ҳолида илк бор «жонли» кўрамиз!

«Хитойча Apple» алоҳида туркумнинг навбатдаги вакили – Mi Mix 4 смартфонини тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Аввалроқ бир тизерида унинг намойиш кунини ҳам сирли тарзда эълон қилган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi 8’дан нақ икки карра кучли арзон смартфон тайёрлаяпти!

Xiaomi ушбу қурилмаси ҳақидаги маълумотларни сир тутиб келаётган бўлса-да, боягина унинг биринчи «жонли» расмлари интернетга чиқди. Унга кўра, Mi Mix 4 ташқи кўриниши 2019 йил сентябрда намойиш этилган концептуал 5G-смартфони – Mi Mix Alpha моделига ўхшайди.

Мазкур премиал флагмандан фарқи – Mi Mix 4 экрани корпуснинг орқасига ҳам ўтиб кетмасдан, ён томонига қайрилиб тугайди. Яъни, у максимал даражада ромсиз «шаршара» дисплейга эга. Шунингдек, янги девайс корпусининг ён қирраларида тугмачалар кўзга ташланади; юқори ва пастки қирраларида қанақа портлари борлигини эса бу расмларда аниқлаш имкони йўқ.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Худди августнинг бошида тақдим этилган фаблетлар – Mi Note 10 ҳамда Mi Note 10 Pro сингари, Mi Mix 4 бош камераси ҳам бирданига бешта модулга эга. Аммо янги флагманнинг экранида олд камера учун тирқиш ёки кемтик йўқ – афтидан, унда чиндан ҳам «яширин камера технологияси» қўлланган. Қуйидаги суратда ҳам Mi Mix 4 акс эттирилган, дейишяпти ва бу ҳақиқатга анча яқин:

Mi Mix 4 тақдимоти январь ойида бўлиб ўтиши кутилаётир; экрани корпусни тўла ўраб олмагани учун, Xiaomi унга инсоф доирасида нарх қўйса керак. Mi Mix Alpha концептуал 5G-смартфонини эса, гарчи ҳали савдоси расман бошланмаган бўлса-да, аллақачон нақ 140 минг доллардан таклиф қилишяпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларида яна бир фойдали функция пайдо бўляпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.